1. Emotsiyalarning shaxs shakllanishidagi o’rni


Ҳайвоннинг бошида қўшимча деталлари бўлганда


Download 144.02 Kb.
bet55/64
Sana31.03.2023
Hajmi144.02 Kb.
#1311156
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
1. Emotsiyalarning shaxs shakllanishidagi o’rni

Ҳайвоннинг бошида қўшимча деталлари бўлганда:
Шох-тажовузкорлик, агар агрессияни бошқа белгилари тирноқ, нина-агрессияга мойилликни ифодалайди, у тасодифий ёки ҳимояланиш бўлиши мумкин.
Патли- намойишкороналик, ўзини оқлаш ва ўзини безашга мойиллик.
Ёл, жун-сезгирлик, ўз жинсини қайд этувчанлик.
Ҳайвоннинг оёғи, панжалари: асослилик, мулоҳазали, қарор қабул қилишда амалий ёндашувчан. Оёқнинг йўқлиги ёки нозик оёқ-атрофлича ўйловчи, хулоса чиқаришда енгилтабиат, импульсив хулоса чиқаради. Бир хиллик, оёқларнинг бир-бирини такрорлаши (кўпоёқлик)-мулоҳазаларга тобе, стандартлашиб қолган ва сийқаси чиққан. Оёқларнинг хилма хиллиги, панжалар-мустақиллик, сийқасичиқмаган, оригиналлик, ижодкорликдан далолат беради.
Қисмларнинг фигура даржасига кўтарилганлини:
Қанот, пайпаслагич, қисқич-хоҳишнинг ҳаётнинг барча соҳаларига йўналганлигидан далолат беради, қизиқувчанлик, жасурлик, шижоатлилик, ўзига ишонч ифодалайди.
Безак берувчи деталлар- бантик, қўнғироқ соч-намойишкороналик, ҳоҳишни ўзига қаратилганлиги, устамолик.
Дум-юқорига қаратилган бўлса, инсон хатти-ҳаракатларини, қарорларинии ижобий баҳолайди, дум пастга қаратилган бўлса-айтилган, бажарилган нарсалар юзасидан ўзидан норозилик, ўзига ачинишни англатади. Дум ўнгга қаратилган бўлса, инсон муносабати ўз хатти-ҳаракатлари ёки хулқига қаратилган муносабатни, чапга қаратилган бўлса – фикрга, қарорларга муносабатни англатади.
Фигура контурлари- қалқон, совутнинг мавжудлиги-атрофдагилардан ҳимояланиш, ўткир бурчакли совут-тажовузкорлик, Қора қилиб чизилган чизиқлар ва чизиқларни иккиланганлиги- шубҳаланиш, қўрқув, безовталаниш. Ушбу ҳимояланишларнинг жойлашув ўрнига кўра: юқорига жойлаштирилган бўлса-ота-она, ўқитувчи, бошлиқлардан, пастда акс эттирилган бўлса-муҳокамадан, кичикларда нуфузнинг йўқлиги, тобеликни англатади; ён томонда чизилган бўлса-ҳимояга тайёрлик ва ҳар хил вазиятларда ҳар хил тарзда ўз-ўзини ҳимоялаш.

Download 144.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling