14. Фалсафа қандай функцияларни бажаради?
А)моддий неъматлар яратиш функцияси, маҳсулотларни тақсимлаш функцияси;
Б)ижтимоий функциялар, иқтисодий функциялар;
*С)дунёқарашга оид, билиш ва методологик функциялар;
Д) метафизик функциялар, диалектик функциялар.
15. Дунёқарашнинг тарихий типлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А) фалсафий, диалектик, метафизик; *Б)мифологик, диний, фалсафий;
С) диний, метафизик, мифологик; Д) мифологик, диалектик, диний.}
16. Антропология қандай фан?
А ) жамият хақидаги фан;
Б) қадриятлар, уларнинг жамиятдаги ўрни хақидаги фан;
*С) инсон моҳияти, унинг табиат ва жамиятдаги ўрнини, ўзига хос хусусиятларини ўрганувчи фан;
Д) ахлоқ ва хулқ нормалари ҳақидаги фан.}
17. «Инсон, энг аввало ўзингни англа!» деган ҳикматли сўз қайси файласуф томонидан айтилган?
*А) Суқрот; Б) Афлотун; С) Арасту; Д) Форобий.
18. Онг инъикоснинг қандай шакли?
А) онг - инъикоснинг олий шакли;
Б) онг - инъикоснинг пассив шакли;
С) инъикоснинг информацион шакли;
*Д) онг - инъикоснинг моддий шакли.
19. Онг билан боғлиқ ҳодисаларга нималар киради?
А) ижод ва талант;
Б) образ ва белги;
С) инъикос ва информация;
*Д) жавобларнинг барчаси тўғри.
20. Қуйидагиларнинг қайси бири онгсизликка киради?
А) сезги, идрок, тасаввур;
Б) тушунча, мулоҳаза, хулоса;
С) ҳаяжонлар, галлюцинация, интуиция;
*Д) туш, гипностик ҳолатлар, автоматизмлар.
21. Ижтимоий башоратнинг қандай асосий усуллари мавжуд?
А) тарихий аналогия, экспериментал баҳолаш, фолбинлик;
*Б) экстраполяция, тарихий аналогия, компьютер орқали намуналаштириш, келажак ҳодисаларни тасвирлаш, экспериментал баҳолаш;
С) ижтимоий сўров, математик моделлаштириш, сеҳргарлик;
Д) таққослаш, кузатиш, таҳлил қилиш.
22. Илмий билишнинг даражалари қайси қаторда тўғри келтирилган?
А) нисбий ва мутлақ; Б) нисбий ва назарий; С) мутлақ ва эмпирик;
*Д) эмпирик ва назарий.
23. Ушбу таъриф қуйидаги тушунчаларнинг қайси бирига берилган? «Инсоният босиб ўтган тарихий тараққиёт йўли, унинг маданий жиҳатдан ривожланганлиги даражаси, ҳолатини ифодаловчи тушунча».
А) маьнавият; *Б) цивилизация; С) онг; Д) прогресс.
Do'stlaringiz bilan baham: |