1. Fanning mohiyati. Fan
Ilmiy bilish. Ilmiy bilish haqidagi qarashlar. Gnositizm. Agnostisizm. Skeptisizm
Download 46.9 Kb.
|
Fan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий билиш
- Немис файласуфи И.Контнинг
- Гностицизм
- Агностицизм
7.Ilmiy bilish. Ilmiy bilish haqidagi qarashlar. Gnositizm. Agnostisizm. Skeptisizm.
Билиш инсоннинг оламга фаол муносабати; олам ундагнни нарса ва ходисаларнинг инсон онгида инъикос этиш жараёни. Инсон олам, ўзини ўраб олган атроф муҳит ҳақида билим ва тасаввурга эга бўлмай туриб, бирон бир фаолият тури билан шуғуллана олмайди. Илмий билиш оламни ундаги нарса ходиса жараёнларни чуқур атрофлича ўрганиш; уларнинг мохияти қонуниятларини англаш жараёни. Илмий билиш деганда 2 нарса назарда тутилади. Инсон ва инсоният томонидан яратилган билимларни ўзлаштириш; Олам ҳақидаги янги билимларни қўлга киритиш. Илмий билиш билишнинг бошқа кўринишларидан ўзига хос жиҳатлари билан фарқланади. Илмий билишдан кўзда тутилган мақсад олам унинг моҳияти қонуниятларини англаш Илмий билиш оламни маънавий ўзлаштириш янги билимларни ҳосил қилишдан иборат энг мураккаб шакли унинг натижалари фанлар мазмунида акс этади. Илмий билиш олам ундага нарса ва ходисалар хақида объектив билимларни хосил қилиш жараёни Илмий билиш натижалари сунъий ва табиий тил воситасида ифодаланади. Илмий билишнинг ўзига хос моддий воситалари илмий билиш методларидан фойдаланишни назарда тутади. Илмий билиш инсондан махсус тайёргарликни талаб қилади. Илмий билиш жараёнидаги субъектнинг табиатдаги фаоллиги, субъект томонидан табиятда мавжуд бўлмаган нарсаларни яратиш имкониятлари Немис файласуфи И.Контнинг ҳам эътиборини тортган. Унинг фикрича бизнинг барча билишимиз гарчи тажрибадан бошланса ҳам, бундан у бутунлай тажрибадан ҳосил бўлади, деган келиб чиқмайди. Бинобарин ходисалар дунёсинигина билиш мумкин. Гностицизм фикрлаш қобилиятига эга инсонгина борлиқдаги нарса ходиса жараёнларнинг мохиятини билиш мумкинлигини эътироф этувчи таълимот. Скептицизм таълимоти Юнонистонда мил. ав. 4 асрда шаклланган. Асосчиси юнон олими Пиррон. Унинг вакиллари объектив воқеликни билиш мумкинлигига шубха билан қарайдилар. Агностицизм таълимоти табиат ва жамият қонунлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этадилар. Агностицизм антик Скептицизмдан келиб чиққан. Download 46.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling