Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):
|
Бандлик муносабатлари вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
Адлия вазирлиги;
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.
|
8.
|
Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи
|
9.
|
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:
|
а) фаолиятни амалга ошириш даврида фойдаланиладиган барча геодезик ўлчов воситалари ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат бўлиши ва ҳар 12 ойда янгиланиши;
б) фаолият турлари бўйича қуйидаги талаб ва шартларга риоя этиш:
1-фаолият тури бўйича:
электрон тахеометр 1″ — 1 дона;*
штатив (уч оёқли таянч) — 3 дона;
нур қайтаргич — 2 дона;
нур қайтаргич учун тутқич (нур қайтаргич учун таянч таёқчаси) — 2дона;
икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;*
нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона;
2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;*
штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона;
тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;*
геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;
2-фаолият тури бўйича:
2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 2 комплект;*
штатив (уч оёқли таянч) — 2 дона;
икки томонлама нивелир йўли учун ўртача квадратик хатолиги 1 км.га I-синф учун ±0.5 мм, II-синф учун ±1 мм бўлган нивелир — 1 дона;*
нивелир иш учун инвар саноқ олиш таёқчаси — 2 дона;
тоифаланган материаллар (маълумотлар) билан ишлаш учун махсус бўлимнинг мавжудлиги;*
геодезия ва (ёки) топография мутахассислигини тамомлаган ва ушбу йўналишда камида бир йиллик иш стажига эга бир нафар ходим ишлаши;*
|