Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:
|
а) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизмат вазифаларини амалга ошириш;
б) меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
г) ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида аудит ўтказиш.
|
3.
|
Хабардор қилувчи тоифаси:
|
Юридик шахс
|
4.
|
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолият тури соҳасида хабарнома юборганда).
|
5.
|
Хабарномани юбориш тартиби:
|
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
|
6.
|
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:
|
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта (ҳамда электрон почта) манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малакали мутахассис сертификатига эга бўлган ходимлари ҳақида маълумот (Ф.И.О., малака сертификати санаси ва рақами);
е) аттестация хизматлари кўрсатмоқчи бўлганда, аккредитация қилинган лаборатория аттестатининг рақами ва санаси (лаборатория бўлганда).
|
7.
|
|