Хабардор қилувчи тоифаси:
|
Юридик шахс
|
4.
|
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):
|
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари
|
5.
|
Хабарномани юбориш тартиби:
|
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
|
6.
|
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:
|
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта ҳамда электрон почта манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами.
|
7.
|
Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):
|
Давлат солиқ қўмитаси;
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
Адлия вазирлиги.
|
8.
|
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:
|
Йиғим ундирилмайди
|
9.
|
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:
|
а) таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар бундан мустасно;
б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган савдо зали бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган турғун шохобча бўлиши;
в) жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан, метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек, автостанцияларда жойлашмаган бўлиш;
г) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалардан, шунингдек банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган бўлиш;*
д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш;
е) қонунчиликда белгиланган алкоголь маҳсулотлар, билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик маҳаллий йиғимни тўлаб бориш;
ё) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъи риоя қилиш;
ж) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;*
з) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик;
и) белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари) алкоголь маҳсулотлари сотмаслиги*
й) алкоголь маҳсулотларини сақлаш учун омборхона бўлиши;
к) шаҳарларда — камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда — камида 15 квадрат метрли (фақат алкоголь маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган) савдо зали, узоқ тоғли жойларда — алоҳида савдо бўлими мавжуд бўлган турғун савдо шохобчаларида амалга оширилиши.
|
10.
|
Изоҳ:
|
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир чакана савдо объекти учун алоҳида юборилади.
Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини сотиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган вақтдан бошлаб тўланади. Бунда хабарнома ойнинг йигирманчи санасигача юборилганда йиғим жорий ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади.
Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатилганда ёки тугатилганда, йиғим ҳисобланиши кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
|