1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш
Download 283.65 Kb.
|
704 21.08.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 2-ИЛОВА Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида низом 1-боб.Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади) Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) чиқариш тартибини белгилайди. 2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: молия-хўжалик фаолияти — тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти; ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш — молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уларни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора; рўйхатдан ўтказувчи орган — Давлат хизматлари марказлари; тугатиш — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш; Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим. 3. Ушбу Низомнинг қоидалари: банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналарини; шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини; давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини; Олдинги таҳрирга қаранг. қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди. (3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон) 4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 2-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини аниқлаш 5. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади: тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги; тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги. Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади. Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади. (6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач, уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларни: (7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда Бюро деб аталади); кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни; автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни; Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилади. (7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон) Ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган идора ва ташкилотлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади. Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган юридик шахслар бўйича: (8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) а) қуйидагиларни: тижорат ташкилоти ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини; мол-мулки мавжудлигини; юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлигини; тижорат ташкилотининг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлилини; Олдинги таҳрирга қаранг. солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини; (8-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) б) муассисларининг (қатнашчиларининг) турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради; в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Тижорат ташкилоти ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади; Олдинги таҳрирга қаранг. (8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. д) йиғилган ва мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказади. (8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 3-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Тижорат ташкилотининг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади. (9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Рўйхатдан ўтказувчи орган: солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади; уч иш кунида: тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради; тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) 11. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларига келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда,уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади. (12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган тижорат ташкилотлари бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 9-банди асосида давом эттирилади. 13. Тижорат ташкилотининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликларини ундириш манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 131. Тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади. (131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) 14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда: тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси уч йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан; Олдинги таҳрирга қаранг. тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади. (14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон) Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тижорат ташкилоти фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдгаи 348-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) 15. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотини жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этган орган (мансабдор шахс) бу ҳақида уч иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт. 4-боб. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган: ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади; давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (агар мавжуд бўлса) бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади; тижорат банклари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади. Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти эса мавжуд эмас деб ҳисобланади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) 17. Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунида тижорат ташкилотларининг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Ҳаракатсиз ҳолатда турган тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 5-боб. Якунловчи қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар. (19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 09/23/348/0582-сон) 20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби СХЕМАСИ Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 283.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling