II. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларини ривожлантириш
8.
|
Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг иқлим шароитидан келиб чиқиб, қиш-баҳор ойларида аҳолининг асосий озиқ-овқат, хусусан, картошка, пиёз маҳсулотларига бўлган талабини, озиқ-овқат хавфсизлигини ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмаси»ни ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш.
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси совуткичли сиғимлар уюшмаси»ни ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
Уюшма маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда қиш-баҳор ойларида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни аниқлаш ва маҳсулотларни сақлаш бўйича тендерлар ўтказиш;
Уюшмага аъзо субъектларга қиш-баҳор ойларида электр энергия харажатларининг 50 фоиз миқдорини давлат томонидан субсидиялаш;
Уюшмага аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совуткичли омборхоналар қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш;
омборхоналарда маҳсулотларни сақлашнинг замонавий усулларини ўргатиш бўйича тадбиркорлар малакасини ошириш;
хорижий молия институтлари маблағларини жалб этиш назарда тутилади.
|
2022 йил июль
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2022 йил август
|
9.
|
Чорвачилик ва қорамолчилик соҳасида 11 113 тонна сут ва 45 809 тонна гўшт ишлаб чиқаришга эришиш:
2022 йилда 2 324 тонна сут ва 6 972 тонна гўшт;
2023 йилда 3 538 тонна сут ва 17 971 тонна гўшт;
2024 йилда 5 251 тонна сут ва 20 866 тонна гўшт.
|
1. Чет эллардан қора-ола, қизил сут йўналишидаги ва қозоқи оқбош, абердин-ангус гўшт йўналишидаги зотдор қорамоллар ва уларнинг уруғларини олиб келиш.
2. Сунъий уруғлантириш пунктларини жиҳозлаш ва кўпайтириш, сунъий техник-осеменаторлар сони ва малакаларини ошириш.
3. Қорамоллар сонини 1 392 минг бош, шу жумладан сигирлар сонини 401 минг бошга ва наслли бузоқлар сонини 264 минг бошга етказиш.
|
2022 — 2024 йиллар
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
10.
|
Маҳаллий балиқ турини етиштириш учун қафас ўрнатиш:
2022 йилда 500 дона;
2023 йилда 1000 дона;
2024 йилда 1500 дона.
|
1. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Тахтакўпир, Элликқалъа туманларининг ҳар бирида камида 3000 тадан қафас харид қилиш.
2. Балиқ етиштириш учун талабгор оилаларни аниқлаш ва қафасларни аҳоли хонадонларига бириктириш.
3. Балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9 минг тоннага етказиш.
|
2022 — 2024 йиллар
|
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, АТ «Халқ банки»
|
11.
|
Интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш:
2022 йилда 16 минг тонна;
2023 йилда 22 минг тонна;
2024 йилда 30 минг тонна.
|
1. Интенсив усулда ташкил этиладиган балиқхоналарнинг манзилли рўйхатини шакллантириш.
2. Интенсив усулга ўтказиш учун маблағлар манбаларини аниқлаш.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманида камида 10 тадан Хитой технологиясини ўрнатиш, ҳар бир гектаридан 100 тонна балиқ етиштириш.
|
2022 — 2024 йиллар
|
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ипотека-банк» АТИБ
|
12.
|
Ҳар бир туманда бугунги кунда фаолият юритиб келаётган балиқчилик ҳўжаликларини ярим интенсив хўжаликларга айлантириш:
2022 йилда 800 гектар;
2023 йилда 1600 гектар;
2024 йилда 2400 гектар.
|
1. Ярим интенсив усулга айлантириладиган балиқхоналар рўйхатини тузиш.
2. Ярим интенсив усулга ўтказиш учун талаб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир туманида камида 100 гектар майдон учун аэраторлар сотиб олиш ва балиқчилик ҳўжаликларига ўрнатиш.
|
2022 — 2024 йиллар
|
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ипотека-банк» АТИБ
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |