1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]


— 2024 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир


Download 343.34 Kb.
bet2/6
Sana23.01.2023
Hajmi343.34 Kb.
#1113456
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ПҚ-264 30.05.2022

2022 — 2024 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик муҳитни яхшилаш

1.

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида 92 495 гектар (62 минг гектар қайта фойдаланишга киритиладиган ерлар, 30 минг гектар экин экиб келинаётган, бироқ ирригация мелиорация тадбирлари талаб этиладиган экин ерлари) ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш:
2022 йилда 24 078 гектар;
2023 йилда 37 016 гектар;
2024 йилда 31 400 гектар.

1. 37 372 гектар ер майдонда капитал ер текислаш.
2. 1 893 км ариқларни ва 986 км зовурларни тозалаш.
3. 151 км янги ариқлар ва 140 км янги зовурлар қазиш ҳамда 624 км ариқларни бетонлаш.
4. 1 090 дона гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 3 185 дона гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш.
5. 114 дона янги насослар ўрнатиш ва 135 км электр линияларини тортиш.
6. 21 дона суғориш учун ер ости тик қудуқларини қазиш ва 90 842 гектар экин майдонида сув тежовчи технологияларни жорий этиш.

2022 — 2024 йилларда алоҳида график асосида

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларига бириктирилган вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган 92 495 гектар ер майдонларининг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлиги, ташқи ва ички бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини ердан фойдаланувчилар томонидан мустақил жойлаштирилишини ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритган ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш.

Ҳар йили май ойида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларига бириктирилган вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш.

Ҳар йили июль ойида

3.

Шимолий туманларда 4534 гектар майдонда янги мевали боғлар ва 3355 гектар майдонда янги узумзорлар барпо этиш:
2022 йилда 848 гектар янги мевали боғ ва 1611 гектар янги узумзор;
2023 йилда 1617 гектар янги мевали боғ ва 1101 гектар янги узумзор;
2024 йилда 2069 гектар янги мевали боғ ва 643 гектар янги узумзор.

1. Янги мевали боғлар ва узумзорлар барпо этиш учун талаб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш ва молиялаштириш ишларини амалга ошириш.
2. Мевали боғлар ва узумзорлар барпо этиш учун субсидиялар ажратиш.
3. Кўчатларни ўтқазиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини амалга ошириш.

2022 — 2024 йилларда алоҳида график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларига бириктирилган вилоятлар ҳокимликлари

4.

Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари талабномаларига мувофиқ фойдаланишдан чиққан суғориладиган ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ер тузиш, бузилган ерларни рекультивация қилиш ва ушбу йўналишда автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш ишларига маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш механизмини яратиш.

1. Фойдаланишдан чиққан суғориладиган ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ер тузиш, бузилган ерларни рекультивация қилиш ва ушбу йўналишда автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш ишларига маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш тартибини белгилаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

2. Лойиҳани белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил август

5.

«Яшил ҳудудлар»ни кўпайтириш орқали ҳудудларда экологик ва ижтимоий вазиятни яхшилаш.

1. Орол денгизининг қуриган ҳудудида яна қўшимча 500 минг гектар ўрмонзор ва бутазорларни барпо этиш.

2022 — 2024 йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Шаҳар ва туманлар марказида жами 280 гектар, жумладан Нукус шаҳрида 50 гектар майдонда жамоат парклари ва яшил майдонлар ташкил қилиш.

2022 — 2024 йиллар

3. Нукус шаҳри атрофидаги «яшил белбоғ» майдонини яна 200 гектарга кенгайтириш.

2022 — 2024 йиллар

4. Йўл бўйи ҳудудлари, маҳаллалар, корхоналар, ижтимоий объектлар, далалар атрофида 15 млн туп дарахт ва манзарали буталар экиш.

2022-2023 йиллар

6.

Қорақалпоғистон Республикаси туманларида қишлоқ хўжалиги ерларининг дала четларида ҳар йили 250 гектар майдонда иҳота дарахтзорларини барпо этиш.

1. Барпо этиладиган иҳота дарахтзорлар майдонларини аниқлаш.

2022 йил

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2. Ўрмон ҳўжаликлари томонидан зарур бўлган иқлим шароитига мос дарахт ва буталар кўчатларини етиштириш учун кўчатхона ташкил этиш.
3. Баҳор ва куз мавсумларида дарахт ва буталар кўчатларидан иҳота майдонларини барпо этиш.

2022 — 2024 йиллар

7.

Оролбўйи ҳудудида ҳар йили ноанъанавий турдаги доривор ўсимликларнинг плантациясини ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон ҳўжаликларида жами 250 гектар майдонда доривор годжи, лаванда, наъматак ва бошқа турдаги доривор ўсимликларнинг кўчатларини етиштириш ва плантациясини барпо этиш.
2. Етиштирилган доривор ўсимликларни қайта ишловчи корхоналарга етказиб бериш.

2022 — 2024 йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Download 343.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling