Узумчилик бўйича маълумот
Президент томонидан қабул қилинган ПҚ-5200 сонли қарорига асосан Элликқалъа тумани хам узумчиликка ихтисослаштирилиб янгидан 5 та Узумчилик қластерлари ташкил қилинди. Жами 3 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилиши белгиланиб, шундан,
1000 гектари қластер ва фермер хўжаликларида,
2000 гектари 35 та маҳаллалардаги 21 минг 89 та аҳоли хонадонларнинг томорқаларида экиш режа қилиб олинди.
2022 йил бахор ойларида туманда 500 гектар майдонда янгидан узум боғлар барпо қилинди.
Узумчиликни ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан 8 млрд 624 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Шундан Тумандаги мавжуд фермер хўжаликларига 2021 йил 23 ноябр кунги президентимиз тамонидан қабул қилинган ПҚ-20 сонли қарорларига асосан “Хар бир оила тадбиркор дастури” асосида жами 2 млрд 624 млн сўм, хамда “Элликқалъа шароби” МЧЖга 200 гектар майдонда узумчиликни ривожлантириш хамда қайта ишлашни йўлга қўйиш мақсадида “Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш хамда виночиликни ривожлантириш агентлиги” тамонидан 6 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган.
Узумчиликни ташкил этганлик учун субсидиялар олиш бўйича хужжатлар тайёрланиш жараёнида.
Туманда 2 та штатдан иборат лойиха офиси ташкил қилинган бўлиб (Туман лойиха офиси рахбари хамда бош мутахассисдан иборат).
Туман лойиҳа офиси раҳбари хамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори ҳамда 2021 йил 15 декабрдаги 52-сон қарорлари аосида 2022-2024 йилларда боғдорчилик ва узумчилик плантацияларини ташкил этиш учун ташаббускорларга 250 гектар ер майдонларини очиқ танловларга (яни АУҚСИОНГА) чиқаришга амалий жиҳатдан кўмаклашилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |