№10 (154), 023 йил 27 июнь №10 (154), 2023 йил 27 июнь 7 мутолаа мутолаа ¥икоя


Download 326.75 Kb.
Pdf ko'rish
Sana26.06.2023
Hajmi326.75 Kb.
#1655917


№ 10 (154), 2023 йил 27 июнь
№ 10 (154), 2023 йил 27 июнь
7
7
МУТОЛАА
МУТОЛАА
¥ИКОЯ
Умар САЙФИДДИН
Саҳардан бери юрибмиз. Биз қийна-
либ одимлаётган ёлғизоёқ йўл, баъзан 
сел ювган ёриқлар ичида ғойиб бўлар, 
баъзан тиғиз бутазорлардан ажраб, ту-
бида арчазорлар кўринган қоронғи жар-
ликлар аро ўтарди.
Айиқ овига кетаётган эдик. Йўлбош-
чи шеригим Қумлисой қишлоғининг энг 
машҳур мерганларидан эди. Икков бир-
га йўлга чиқмоқчи бўлган баланд ўрмон-
ли тоғлардан ҳали анча йироқда эдик. 
Ора-сира майин ёмғир севалаб ўтарди. 
Қуёшдан асар кўринмайди. Қора булут-
лар тўсган. Чексиз бинафшаранг гум-
базни эслатувчи туманли самода ман-
гуликнинг ўтган лаҳзаларини эслатувчи 
ғамгин какку садолари янграрди. Қаттиқ 
чарчаган эдим. Елкамдаги милтиқ бор-
ган сари оғирлашиб борарди.
– Озгина дам олмаймизми? – дедим 
ҳорғин.
Шеригим кулди. Унинг соқол қоплаган 
қувноқ юзига қизиллик югурди:
– Чарчадингми? – деб сўради.
Тўрвасида уч кунлик озиқ-овқатимиз-
дан ташқари менинг ёпинчиғимни ҳам 
кўтариб келаётган бу чайир қишлоқлик 
кишига чарчаганимни айтмадим.
– Озгина ғайрат қил! Эртага тоғ те-
пасига амаллаб чиқиб олсак, у ердан то 
Оққовуққача бўлган йўл яхши, – деди.
– …
Яна ярим соатча тоққа тирмашдик. 
Оёғимиз остидан майда тошга оҳакли 
тупроқ тўкиларди.
Улкан бир арча дарахти ёнига келга-
нимизда йўлбошловчим:
– Мана эртанги куннинг бошланиши! 
– деди.
Ҳамма ёқ шалаббо эди. Новдалар-
га урилаётган ёмғир томчилари қаттиқ 
шитирларди. Мен дарров чўка қолдим. 
Арчанинг қалин танасига суяндим. Чўн-
тагимдан халтача чиқардим-да, уни ел-
касидаги юкни ерга қўйган кекса овчига 
узатдим:
– Қани, батта сигарет ёқинг-чи! – де-
дим.
У ғоят босиқлик билан:
– Бу ерда тамаки чекилмайди, – деди.
Ҳайрон бўлиб сўрадим:
– Нега? Бу ер намозгоҳми?
– Йўқ!
– Унда нима?..
Ҳамроҳим бошини чайқади. Гўё сирли 
бир гап айтаётгандек оҳиста:
– Бу ер – Ёлғиз Оға
1
ғойиб бўлган 
жой… – деди.
Салқин шамол ёмғир шитирини ку-
чайтирар, устимизда қора чодирдек 
очилган арча шохларини силкитарди. 
Онадўлининг уфққа томон тик, бўм-бўш, 
қояли бу тошлоқ йўлининг энг даҳшат-
ли тарафи, Бўз тоғига узанган шу хилват 
йўл эскидан бери қароқчилар макони 
бўлиб, мен бундан бехабар эдим. Чунки 
танҳо ўтиш жойининг пинҳон чеккаси-
да мудраб ётган кичик бир қишлоқчада 
туғилганман. Кўрўғлининг, Туялининг 
ривоятлари ичида ўсиб улғайдим. Шу са-
бабданми, билмайман, қароқчилар ҳақи-
даги ҳикояларни тинглаш жону дилим.
Халтачамни қайтариб чўнтагимга 
солдим.
– Унда айтиб беринг-чи, Ёлғиз Оға де-
ганингиз ким? Қандай қилиб ғойиб бўл-
ган? – дедим.
Кекса овчи тўрвасининг ёнига чорда-
на қуриб ўтирди. Қўшоғизини қучоқла-
ганча йирик жигарранг кўзлари билан 
тик қояларга, ёмғирдан ивиб, қуюқ қон 
рангига беланган чуқур жарликларга 
узоқ тикилди.
Кейин менга ўгирилди:
– Бўпти, айтсам-айтақолай. Ҳозир 
ёшим элликдан ошди. Ўшанда жуда кич-
кина эдим. Уни кўрган аёлларнинг гурун-
гини эшитганман. У эркак зотига кўри-
ниш бермаган экан.
– Нега кўриниш бермайди?
– Чунки у қиз бола бўлган.
– Қиз бола?..
– Ҳа.
Ҳайратим беҳуда кетди. Ҳамроҳим ўт-
мишни қаттиқ севувчи, барча ғаройибот 
ўтмишда қолган деб ўйловчи, мозийни 
муқаддас деб билувчи ҳар бир кекса қи-
шлоқ одамига хос беғубор бир завқ би-
лан ҳикоясини давом эттирди:
– У тоққа чиқиб кетганида энди ўн олти 
ёшда экан. Отаси ёшлигида қишлоғи-
мизда кўчиб келган бўлиб, шу қизидан 
бошқа ҳеч кими йўқ экан. У бир куни 
Асаўғлининг даласига борибди. Ўша 
ерда ишга ёлланган келгинди қўриқчида 
аллақандай омонати бўлиб, шу омона-
тини беришини сўрабди. Лекин қўриқчи 
бермабди. Шунда қўриқчига бирор ёмон 
сўз айтган, шекилли, у бечорани ўша 
заҳоти ўлдириб қўйибди. Қизи шу ҳақда 
эшитгач, отасининг олдига югурибди. 
Йиғламабди, сиқтамабди. Фақат отасини 
ким отганини била олибди, холос. Кейин 
ҳукуматга арз қилиб:
“Отамни фалончи отиб ўлдирди, унга 
жазо беринг!” дебди. Аммо унинг арзини 
ҳеч ким тингламабди. Шундан сўнг қиз 
қишлоққа бошқа қайтмабди. Ўша пайтда 
асли қаерлик экани, қаердан келгани но-
маълум, қачон қарама маст-аласт юрувчи 
жандарма мулозими бор бўлиб, у Асаўғ-
лининг яқин дўсти экан. Қиз ҳар куни 
унинг олдига бориб, “Отамнинг қотилини 
жазоламайсанми?”, деб сўрар эмиш.
Бир куни қиздан жаҳли чиққан маст 
мулозим шалоқ сўзлар билан уни ҳақо-
ратлабди: “Ҳой, фоҳиша, яна бир бор бу 
ерга келсанг, бошингни узиб ташлай-
ман!” дебди. Қиз ундан қўрқмабди, 
аксинча, аскарлар ёнида унга бундай 
дебди: “Гапимни эшитганлар гувоҳ бўл-
син: агар отамнинг қотилини бугун ҳам 
маҳкамага бермасанг, сени албатта ўл-
дираман!”
Мулозим аскар бу сўзлардан қаттиқ 
ғазабланибди-ю қизни қаттиқ калта-
клабди, кейин соқчиларга буюриб, кўча-
га чиқартириб ташлабди.
Қиз бир қанча муддат кўринмай қо-
либди…
Кунларнинг бирида Асаўғли зиёфат 
берибди. Уникига кетаётган маст му-
лозим бошидан ўқ еб, ўша ерда жони 
узилибди. Уни отган одамни ҳар қанча 
қидиришса-да, лекин топа олишмабди. 
Қишлоқ аҳли орасида “Уни кўчманчи-
нинг қизи отган”, деган гап тарқалибди. 
Аммо бу гапга ҳеч ким ишонмабди. Чун-
ки ҳамма уни Измирга, бировга асранди 
қиз бўлиб кетган, деб ўйлар экан. Аммо 
орадан бир ҳафта ўтмай, кўчманчини ўл-
дирган қўриқчи ҳам отиб кетилибди. Бир 
неча кундан сўнг эса кўчманчининг ўли-
мини бости-бости қилган хўжалик эга-
си Асаўғлининг бошсиз жасади боғдаги 
ётоғидан топилади.
Охири қасабалик Оғаларнинг хўжа-
ликларига қўриқчилик, йилқичилик ва 
чўпонлик учун ёлланиб, қуролсиз оддий 
халқ орасида милтиқ билан айланиб 
юрадиган қанча бегона одам бўлса, ҳам-
маси бирма-бир отиб кетила бошлай-
ди. Иш шу даражага етадики, бегоналар 
ёлғиз ҳолда қирга чиқолмай қолишади. 
Ниҳоят, бирин-кетин бу ерларни тарк 
этиб, келган юртларига қайтиб кета бо-
шлашади. Ҳе йўқ, бе йўқ зулм қилаётган 
зобитларни, қишлоқ аҳлини талаётган 
маъмурларни, деҳқонларни лақиллата-
ётган фирибгар-қаллобларни ким ўлди-
риб кетаётгани бир муддат сирлигича 
қолади.
“Оға” ҳаммасини ёлғиз ўзи бажарар-
ди, ёнига бирортаям одам олмас экан. 
Унга ким ёрдам бериш учун мурожаат 
қилса, ортига қайтараркан. Шу сабабли 
қишлоқ аҳли уни “Ёлғиз Оға” деб атайди. 
Ўн беш йил давомида унинг юзини аёл-
лардан бошқа ҳеч ким кўрмаган. Тоғда 
бирор эркакни учратиб қолса, узоқдан: 
“Кўзингни юм!” деб бақирар, кейин ёнига 
келар экан. Ким кўзини очадиган бўлса, 
ўша лаҳзадаёқ отиб ташлар экан. Кўзини 
очмаган кишидан эса: “Сенга ким зулм 
қиляпти? Маъмурлар пора оляптими?”, 
деб сўраркан.
Ундан қўрққани учун бу ҳудудда ҳеч 
ким ёмонлик қила олмаган. Бойларга ва 
аёлларга хабар юбориб: “Фалон кам-
бағалга ёрдам беринг. Фалон етимни 
уйлантиринг ёки фалон ерда кўприк қу-
ринг, фалон қишлоққа мактаб керак!” деб 
буйруқ берар экан.
Уни билганлар ниҳоятда тақводор 
дейишарди. Холам бир куни, ўтин териб 
келаётганида, уни кўрган экан. Бу ҳақда 
бизга айтиб берган эди: “Бошига яшил 
мато ўраб олганча, нишабликда намоз 
ўқиётган экан. Ортида эркаклар либоси 
турибди. Юзи худди париларникидек гў-
зал эди…”
Шундай қилиб, бир муддат ҳеч ким 
ҳеч кимга ноҳақлик қила олмаган, ким 
ҳақсизликка учраса, зулм қилган киши-
ни: “Бориб, Ёлғиз Оғага айтаман!” деб 
қўрқитар экан. Ўн беш йил давомида на 
қишлоғимиз, на овулимизга бегона та-
лончи-қароқчи яқинлашолмаган.
Ушрчилар, хирож ва ўлпон йиғувчилар 
ҳамда соқчилар қишлоқда худди қўзи-
чоқдек юввош айланиб юришар экан. 
Пора у ёқда турсин, ҳатто эҳсонни олиш-
га ҳам ҳеч ким журъат этолмас экан.
Ёлғиз Оғадан ҳеч кимнинг шикояти 
бўлмаган. На таъмагирлик қилган, на-
да фидя сўраган. Нимаики талаб қилса, 
фақат камбағаллар, бева-бечоралар 
ва етим-есирлар учун талаб қилган. 
Масжидига қарамайдиган қишлоққа 
хабар юбориб: “Келаси Рамазонгача 
масжидни таъмирламасанглар, пичан 
ғарамларини ёқиб юбораман!”, дер экан. 
Унинг шарофати билан масжидлар обод 
бўлиб, деҳқонлар зулмдан қутилиб, ети-
му камбағаллар хотиржам яшаганлар.
Ҳар бир қишлоққа кираверишдаги 
дарахтда бир хуржун бекитиқча осиғлиқ 
турар экан. Қишлоқ аҳли хуржун бўшаши 
билан унга қоқ нон ва қанд солиб қўяр 
экан. Ёлғиз Оғанинг овул ичида эллик-
ка яқин дарахтда хуржуни бўлиб, у ҳеч 
кимга оғирлигини туширмас, ҳеч кимдан 
ҳеч нарса талаб қилмас, ҳар ким нимани 
кўнглидан чиқарса, шунга қаноат қилиб 
яшар экан.
Гапни чўзмасдан, ҳикоямни тугатай…
Ўша вақтда Сўка тарафларда ўта зо-
лим юнон қароқчилар тўдаси тарқалади. 
Давлат бу қароқчиларга қарши аскар-
лардан иборат гуруҳ тузади. Қурол-
ланган бу гуруҳ айланиб-айланиб, биз 
томонларга ҳам келади-ю, лекин юнон 
қароқчилари изини топа олмайди. Шун-
да қасабада Ёлғиз Оға ҳақида эшитиб 
қолишади. Бекор турмаслик учун уни 
тутишга ҳаракат қилишади. Оғани жини 
суймаган маҳаллий зобитлар ҳам улар-
ни ёқлайди. Бу ҳақдаги хабар Ёлғиз Оға-
га етиб боради. Шунда у Бўз тоғига ўтиб 
кетмоқчи бўлади. Аскарларнинг бир 
қисми ундан илдам ҳаракат қилади; орқа 
тарафдан бориб, Оққовуққа етиб ола-
ди. Қолган аскарлар эса тоғнинг пастки 
қисмини эгаллайди. Ёлғиз Оғани икки 
тарафдан қуршаб олишади ва: “Таслим 
бўл!” деб қичқиришади. Ёлғиз Оға улар-
га: “Сиз аскарсиз, менинг ака-укаларим-
сиз. Сизларга зиён етказишни истамай-
ман. Йўлимни тўсманг, ўтиб кетайин!”, 
дейди. Аммо уни тинглашмай¬ди, ўққа 
тутишади.
Иложсиз қолган Ёлғиз Оға бир неча 
аскарни қўлидан, оёғидан, қулоғидан 
енгил яралайди. Сўнг яна: “Аскар акалар, 
мени қўйиб юбо-ринглар, сизларга зиён 
етказишни истамайман!”, дея ҳайқиради. 
Яна унга ҳеч ким қулоқ солмайди. Тоғ те-
пасидан эниб, йўлни тўсган қисм ўқ ота 
бошлайди. Ёлғиз Оға икки ўт ўртасида 
қолгач, бундай дейди: “Аскар биродар-
лар, мени деб бир-бирингизни отиб қўй-
ишингиз мумкин. Мана кет¬япман, энди 
бу ерда йўқман. Ўқ отишни бас қилинг!”
Улар яна бир муддат ўқ ёғдиришади. 
Ёлғиз Оғанинг овози эшитилмай қол-
гач, уни ўлдирдик, деб ўйлашади. Унинг 
овози келган томонга яқинлашиб, тик 
йўлнинг ҳар тарафини қаричма-қарич 
қараб чиқишади. Аммо шу арчанинг та-
гида Ёлғиз Оғанинг милтиғи билан кий-
ик терисидан бўлган жойнамози-ю яшил 
салласидан бошқа ҳеч нарса топа олиш-
майди.
“Ўша кундан буён Ёлғиз Оғани бирор-
та ҳам одам кўрмаган. Ёзда тоғ ёнбағир-
ларида ҳайвонларини ўтлатадиган кўч-
манчилар бу ерга ҳар кеча нур инишини 
кўрганларини қасам ичиб ҳикоя қилиша-
ди…”
Оққовуққа вақтлироқ етиб олиш учун 
жўнашимиз лозим эди.
Ёмғир тиниб бўлганди. Ўрнимдан даст 
турдим-да, милтиқ тасмасини елкамдан 
ўтказдим. Қария озиқ-овқат тўрваси би-
лан менинг ёпинчиғимни елкасига олди. 
Йўлга тушдик. Жарлик ёқасига келдик.
Жарлик бошни айлантирар даражада 
чуқур эди. Ёнимга яқинлашган йўлбош-
чимга:
– Менимча, Ёлғиз Оға аскарлар қўлига 
тушмаслик учун шу ердан ўзини пастга 
отган бўлса керак… – дедим.
– Аллоҳ асрасин! Тавба де! У Аллоҳ-
дан қўрқарди, иймони бутун эди, – дея 
фикримни кескин рад қилди йўлбошчим.
– Унда осмонга учиб кетмаган бўлса 
керак! – дедим мен ҳам шаштимдан қай-
тмай.
– Ғойиб бўлган, – деди у қатъий 
оҳангда.
Мен кулганча сўрадим:
– Қаердан биласиз?
У катта-катта жигарранг кўзларини 
пирпиратди. Ўз фикрига қаттиқ ишонган 
содда инсонга хос соф ишонч билан:
– Нега билмас эканман? Ғойиб бўлма-
са, бу ерга ҳар тунда нур ёғилармиди? – 
деди…
Турк тилидан Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ 
таржимаси
1
Оға – бу ерда довюрак, жасур, мард йигит 
маъносида.
ЁЛҒИЗ ОҒА
ЁЛҒИЗ ОҒА

Download 326.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling