1 Футбол ўйинининг тарихи i-bob ўйин техникаси
ФУТБОЛ ТЕХНИКАСИНИНГ ТАСНИФИ
Download 20.55 Kb.
|
1 2
Bog'liqМундарижа
1.1. ФУТБОЛ ТЕХНИКАСИНИНГ ТАСНИФИ
Футбол техникасининг таснифи техник усулларни умумий (ёки ўхшаш) специфик белгиларига қараб группаларга бўлишдан иборат. Ўйин фаолияти характерига қараб футбол техникасида иккита йирик бўлим ажратилади: МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ТЕХНИКАСИ ВА ДАРВОЗАБОН ТЕХНИКАСИ. Ҳар қайси бўлим эса қуйидаги: ҳаракатланиш техникаси ва тўпни бошқариш техникаси бўлимчаларига бўлинади. Кичик бўлимлар турли усулларда ижро этиладиган конкрет техник усуллардан: ҳаракатланиш техникаси усуллари ва усулларидан иборат. Булардан майдон ўйинчилари ва дарвозабон фойдаланади. Аммо айрим усул ва усуллар ўзининг муайян турларига эга. Усул ва турларда ҳаракатнинг асосий механизми умумий бўлиб, деталларидагина фарқ бўлади. Ҳар хил усул, усул ва турларни ижро этиш шартлари футбол техникасини янада турли-туман қилади. Футбол техникасининг классификацияси кўрсатилган. Ўрганилаётган материални системалаштириш, усул, усул, турларни тузукроқ тушунишга, уларни тўғри таҳлил қилишга, таълим ва олинган билимларни такомиллаштириш вазифаларини муваффақиятли ҳал қилишга ёрдам беради. Футбол техникасининг характеристикаси майдон ўйинчиси ва дарвозабон учун умумий кичик бўлим бўлган ҳаракатланиш техникасидан бошланади. Ҳаракатланиш техникаси Ҳаракатланиш техникаси қуйидаги усуллар группасини ўз ичига олади: югуриш, сакраш, тўхташ, бурилиш. Ҳаракатланиш техникасининг классификацияси. Ўйин вақтида ҳаракатланиш техникаси усулларидан хилма-хил тарзда қўшиб фойдаланилади. Мана, масалан, футболчининг ҳаракатланиш тезлиги ниҳоятда хилма-хил, секин юришдан группаларнинг классификацияси мазкур бобнинг тегишли бўлимларида берилган. Дастлаб стартдаги тезланишу максимал тезликка қадар ўзгаради, югуришнинг мароми ва йўналиши қўққисдан ўзгариб туради. Югуришнинг хилма-хил усулларини сакраш, тўхташ, бурилиш билан бирга қўшиб олиб бориш футболчи ҳаракатланишига хос хусусият ҳисобланади. Ҳаракатли техникасининг усуллари майдон ўйинчилари ва дарвозабоннинг тўпни бошқариш санъати билан чамбарчас боғлиқ. Ҳаракатланиш техникаси усулларини керагича ҳамда комплекс тарзда қўлланиш кўп тактик вазифаларни (тўп олиш учун очилиш ва рақибини чалғитищ, позиция танлаш, ўйинчини тўсиб олиш ва ҳ. к) самарали ҳал қилиш имконини беради. Югуриш. Футболдаги асосий ҳаракатланиш воситаси югуришдир. Тўпни бошқармаётган футболчилар югуриш ёрдамида майдонда турлича жойлашиб оладилар. Бундан ташқари югуриш таркибий кисм сифатида тўпни бошқа-риш техникасига ҳам киради. Футболда югуришнинг қуйидаги усуллари қўлланилади: оддий югуриш, тисарилиб югуриш, чалиштирма қадам ташлаб югуриш, жуфтлама қадам ташлаб югуриш.Оддий югуришдан асосан тўғрига бораётган ўйинчилар бўш жойга чиқиш, рақибни қувиш ва ҳоказоларда фойдаланади. Ҳаракат системаси ҳам (бир оёққа таяниш ва ҳавода учиш фазаларига бўлиниши) тузилиши ҳам енгил атлетика югуришидан фарқ қилмагани учун уни оддий югуриш дейилади. Қадам узунлиги, частотаси ва ритмидагина фарқи бор, ҳолос. Югуриш қадамининг узунлиги спринтерларда 2—2,2 м га тенг бўлса, катта ёшли футболчиларда ўртача 1,3—1,5 м га тенг. Қадамлар частотаси спринтерларда секундига 4—4,5 қадамга тенг. Футболчиларда частота сал ортиқроқ, секундига 5,1—5,5 қадам бўлади. Бу эса, ҳавода учиш фазаси қисқароқ бўлгани сабабли тез тўхташга ёки тез бурилиб ошишга ёрдам беради. Т и с а р и л и б ю г у р и ш д а н асосан тўпни олиб қўйишда ва тўсиб олишда қатнашаётган ҳимоядаги ўйинчилар фойдаланадилар. Югуришнинг бу тури ҳам циклик (қўшалоқ қадамли) бўлади. Қисқа-қисқа, лекин тез-тез қадам ташлаш, ҳавода учиш фазасининг қарийб йўқлиги унга хос хусусиятдир. Бунинг сабаби силтаниш оёғи орқага узатилганда соннинг ёзилиши чекланган эканидадир.Ўйин шароити кўпинча максимал тезликда тисарилиб югуришни талаб қилиб қолади. Бунда тезлик қадам частотасини ошириш ҳисобига ортадиган бўлиб, бу кўпроқ оёқнинг орқага актив ҳаракат қилишига боғлиқ.Тисарилиб югураётганда ўйинчи баъзан мувозанатни йўқотиб йиқилиб тушади. Таянч оёқ вертикал турган пайтда гавданинг оғирлик маркази ўқи таянч юзасининг тепасида туриши ўйинчининг ҳолати турғун бўлиши шартларидан биридир. Адабиётлар 8. Manuchehr Ibragimov. Футбол маданияти. “Tafakkur Bo‘stoni” Тошкент 2013 Download 20.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling