1. Гештальт терапияларнинг тарихи ва ривожланиши Гештальт терапиядаги асосий тушунчалар Гештальт терапияларнинг асосий жараёнлари


Гештальт терапиянинг асосий жараёнлари


Download 23.7 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2023
Hajmi23.7 Kb.
#1225066
1   2   3
Bog'liq
Гештальт терапия гуруҳий психологик фаолиятнинг турличалиги сифатида

3. Гештальт терапиянинг асосий жараёнлари. Алоқани ўрнатиш. Гуруҳ энди пайдо бўлган даврда иштирокчиларнинг аксарият қисми бир бирига нисбатан ишончсизлик туйғуларини хис қилганликлари боис, ҳамма куч ишончни шакллантиришга қаратилади. Гуруҳ аъзолари бир бирлари билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилишади. Биринчи учрашувда иштирокчиларга ўзларига турли ном қўйишларини таклиф қилиш мумкин. Бошқа ҳолатда эса иштирокчиларга иккитага ёки гуруҳчаларга бўлиниб биринчи таассуротлари билан ўртоқлашишларини сўраш мумкин. Баъзи бир учрашувлар визуал алоқа ўрнатишга қаратилган бўлиши мумкин, бошқалар тренинг иштирокчисини юзини қўлини пайпаслаб кўришлари ҳам мумкин. Бундай ҳолатлар биринчи навбатда қўрқувни вужудга келтириши мумкин, секин асталик билан иштирокчилар шу ҳолатга кўникишлари мумкин.
Ишонч муҳитини яратиш. Бошқаларга ҳаёт давомида ишонмайдиган инсонларга гуруҳдан ажралиб қолиш ҳолати хосдир. Бир бирига нисбатан ишонч ҳолатида ўзаро ишонч мустаҳкамланиб боради ва бошқаларнинг олдида ўзини намоён қилиш тўлиқ бўлиши мумкин, улар иштирокчиларни ўзларига ўхшаган сифатларини кўпроқ кўра бошлайдилар. Бир бири билан ишлаш вақтида ўзаро ишончни шакллантириш учун бир қатор усуллар мавжуд. Мулоқотни шакллантириш учун спонтан тарзда хиссиётлар ва кечинмалар билан ўртоқлашиш талаб қилинади. Шунга мос машқлардан бири бу “айлананинг ичига ёриб кир” деб номланади.
Гуруҳ аъзолари бир бирларини қўлларидан ушлаб айлана ҳосил қиладилар. Бир иштирокчи эса айлананинг ичига кириши керак бўлади. Бошқа иштирокчилар эса уни айлананинг ичига қўймасликлари керак бўлади.
Бундай тажриба сўздан кўра муҳим аҳамият касб этади. Бошқа иштирокчига эса айланадан чиқиб кетиш тавсия қилиниши мумкин.
Зиддиятларни ўрганиш. Зиддиятлар кўп ҳолатларда иштирокчилар ўзларини ҳиссиётлари ва кечинмалари билан ўртоқлашаётган вақтда пайдо бўлади. Баъзи бир зиддиятлар лидер бўлишга, етакчи бўлишга интилиш вақтида юзага келиши мумкин. Гуруҳий жараёнларни маълум бир босқичларида биринчи ўринга рақобатлашиш чиқади. Вербал таҳлил вақтида раҳбар гуруҳ аъзоларини муҳокама қилишга чорлашиш мумкин, бунда иштирокчиларнинг барчаси бир бирини тўлиқ эшитиш талаб қилинади. Зиддиятлар физиологик таъсир доирасида таҳлил қилиниши мумкин. Рақобатлик ва душманлик иштирокчилар ўртасида физиологик таъсир кўрсатишгача борса бир хил вазиятларда ёрдам бериши мумкин (эр-хотинларда). Албатта бундай вазиятларда тренер хавфсизлик чораларини кўриб қўйиши зарур, хонанинг ичидан хавфли предметларни олиб қўйиши, уришни ман қилиши керак бўлади.
Қаршилик кўрсатишни ўрганиш. Баъзида гуруҳ аъзолари қаршилик кўрсатишади ёки ўзини химоя қилиш ҳолатларини ишлатишади. Бу ҳолатларда тренер қаршилик кўрсатиш ҳолатларини енгиш мақсадида биргаликдаги фаолиятни таклиф қилиши мумкин. Услардан бири қуйида келтирилган.
Гуруҳ аъзолари фақат ўзларига тегишли бўлган шахсий бошқалар билан бўлишиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳақида ўйлаш тавсия қилинади. Шундан сўнг ўзини намоён қилиб, шу сир билан гуруҳ аъзоларидан бирини воқиф қилишни тасаввур қилиши сўралади ва иштирокчини реакцияси қандай бўлади. Демак иштирокчи сири воқиф бўлгандаги эмоцияларни кўрсатиб беради. Бундай эксперимент қайта алоқани шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Хамдардлик билдириш ва ёрдам бериш. Гуруҳий фаолиятдаги кўпгина ишлар ҳамдардлик билдириш ва ёрдам беришга қаратилган, айниқса иш якунлаётган вақтда бу жараёнларга катта эътибор берилади. Иштирокчилар ўртасидаги муносабатларда эмоционаллик даражаси ошиб боради, шунинг учун ҳам яқинлик, шахсий муносабатлар муаммоси фаоллашади. Одатий ҳолатда тренер бир бирларини химоя қилишга нисбатан ўзини тутиб туриш кераклигини айтиб ўтади, янги хиссиётларни бошидан ўтказаётган вақтда хавфли вазиятлар вужудга келиши мумкин. Ёрдам бериш ёрдам бераётган инсонга қийинчилик туғдириши мумкин. Агар мақсадли конфортация бўлса иштирокчиларнинг ёрдами қўл келиши мумкин. Баъзи бирлар ёрдам сўрай олмасликлари ва ёрдамни қабул қила олмасликлари мумкин.Кўпчилик хушомаддан қизаришлари мумкин, ёрдамни хушлашмайди.

Download 23.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling