Хii-мавзу


Download 173.68 Kb.
bet1/10
Sana07.01.2023
Hajmi173.68 Kb.
#1082145
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аграр муносабат, Миржонов Ш.Б.


АГРАР МУНОСАБАТЛАР ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
РЕЖА:
КИРИШ
1-§. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни.
2-§. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари
3-§. Агросаноат интеграцияси ва унинг асосий кўринишлари
4-§. Агробизнес ва унинг турлари
5-§. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари
Мавзу бўйича таянч иборалар
Мавзу бўйича саволлар
МАВЗУ БЎЙИЧА СЛАЙДЛАР
Кроссворд
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


КИРИШ
Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу мустақил ишда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқилади.
Аввало, аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Мустақил ишимиз давомида агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилади. Ишнинг охирида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.


1-§. Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг хусусиятлари
Мамлакатимиз иқтисодий ўсишини таъминлаш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда, мамлакатни модернизациялашда аграр соҳа муҳим роль ўйнайди. Қишлоқ хўжалигида яратилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 2004 йилда 4732 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ЯИМнинг 26,8%ни ташкил этди. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Унда инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат тармоқлари учун хом ашё ишлаб чиқарилади. Республикамиз Президенти И.Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Республика саноатининг кўпгина тармоқларини, жумладан, пахта тозалаш, тўқимачилик, кимё саноатини, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ва бошқаларни... ривожлантириш истиқболлари, уларнинг мураккаб ўтиш давридаги иқтисодий аҳволи бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқдир»1. Демак, аҳоли учун зарур бўлган товарлар бозорини тўлдириш учун қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш даркор. Бошқа соҳалар каби қишлоқ хўжалигида ҳам такрор ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида муайян иқтисодий алоқа ва муносабатлар содир бўлади.
Аграр соҳада ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан ер билан боғлиқ бўлади. Ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар аграр муносабатлар дейилади.
Маълумки, 1924 йилдаги ер-сув ислоҳотидан кейин собиқ иттифоқ ҳудудида ерга хусусий мулк бекор қилиниб, у умумхалқ мулки деб эълон қилинган эди. Аммо айни пайтда собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан айрим мамлакатларда ерга хусусий мулкчиликни жорий қилиш жараёни кетаяпти. Бизнинг мамлакатимизда эса ер давлат мулки бўлиб, у узоқ муддатли ижара сифатида фойдаланишга берилаяпти.
Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, бу ерда ишлаб чиқариш жараёни бевосита тирик мавжудотлар - ер, ўсимлик, чорва моллари билан боғлиқ бўлади ва табиий қонунлар иқтисодий қонунлар билан боғланиб кетади. Бунда ер меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатида қатнашади. Ернинг бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фарқи шундаки, ундан фойдаланиш жараёнида у ейилмайди, эскирмайди. Аксинча, агар ундан тўғри фойдаланилса, унинг унумдорлиги ошиб боради.
Ернинг ҳосил бериш қобилиятига тупроқ унумдорлиги дейилади. У табиий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ҳеч қандай аралашувисиз, табиий ўзгаришлар натижасида ернинг устки қатламида ўсимлик «озиқланиши» мумкин бўлган турли моддаларнинг вужудга келиши ернинг табиий унумдорлиги дейилади.
Агар тупроқ унумдорлиги кишиларнинг табиатга таъсири натижасида, яъни тупроқ таркиби ва деҳқончилик усулларини яхшилаш сунъий йўл билан, масалан, ерни органик ва кимёвий ўғитлаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш, илмий асосланган суғориш, ирригация ва мелиорация каби ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш ҳамда бошқа шу каби йўллар билан амалга оширилса, бу иқтисодий унумдорликни ташкил қилади.
Ердан олинадиган ҳосил кўпроқ мана шу ернинг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш, яъни инсоннинг, аниқроғи ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг ерга фаол таъсири билан боғлиқ бўлади. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари каби қишлоқ хўжалигида ҳам ишлаб чиқариш унинг омилларининг бевосита бирикиши асосида содир бўлади. Бунда ишчи кучи фаол бўлиб, асосий ролни ўйнайди. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ердан бошқа барча ишлаб чиқариш воситалари хусусий, шахсий, жамоа мулк шаклида бўлиши мумкин. Бундан улардан барча жамият аъзоларининг турмуш даражасини яхшилаш йўлида фойдаланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг асосий кўринишлари ширкат, фермер, деҳқон хўжалиги шаклларида бўлиб, уларда турли иқлим ва тупроқ шароитларида ишлаб чиқариш олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ҳам асосий капитал турли хил тракторлар, машиналар, транспорт воситалари, бино, иншоотлар, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва ҳамда иш ҳайвонлари, шунингдек, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган турли хил асбоб-ускуналардан ташкил топади.
Қишлоқ хўжалигида муҳим ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ер пул билан билан баҳоланмаслиги, яъни қиймати ўлчанмаслиги туфайли, капитал қиймати таркибида ҳисобга олинмайди. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган асосий капиталнинг айрим турлари, масалан, кўп йиллик дарахтлар, маҳсулдор чорва, иш ҳайвонлари, суғориш иншоотлари ва бошқалар саноат тармоқларида бўлмайди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш воситалари ҳисобланган бинолар, суғориш иншоотлари ва бошқалар ишлаб чиқариш натижасини оширишга фаол таъсир ўтказади, саноат тармоғида эса улар бирмунча сустроқ ва билвосита таъсир ўтказади. Шунга биноан қишлоқ хўжалигидан капиталнинг таркибида турли иншоотлар, бинолар, узатма механизмлар ва бошқаларнинг ҳиссаси кўпроқ. Қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришни амалга оширишда асосий капитал ҳам қатнашади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма капитал қуйидагилардан ташкил топади: ёш ва боқувдаги ҳайвонлар, ем-хашак, уруғлик фондлари, кимёвий ўғитлар, хизмат муддати бир йилдан кам бўлган турли хил ишлаб чиқариш воситалари – инвентарлар, ёқилғи ва мойлаш материаллари ҳамда шу кабилар. Ишлаб чиқариш жараёни қишлоқ хўжалигида айланма капиталнинг кўпгина қисми ҳали тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш жараёнида капитал бошқа тармоқлардагидек доиравий айланиб туради, яъни пул шаклидан ишлаб чиқариш шаклига, ундан товар шаклига ўтиб, яна пул шаклига қайтиб келади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ернинг ҳосилдорлиги, унинг сифатига бевосита боғлиқ бўлади. Ернинг табиий, биологик, иқтисодий ва техникавий шароитларини яхшилаш ҳам қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган капиталнинг доиравий айланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу омиллардан тўлароқ фойдаланиш ҳар бир хўжаликнинг муҳим вазифасидир. Табиий омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотининг бевосита кўпайишига таъсир этса ҳам, маҳсулотнинг қийматини оширмайди, яъни қиймат ярата олмайди. Ишлаб чиқариш табиий шароитлар билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу ерда иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддат саноатга нисбатан бирмунча узоқроқ бўлади. Масалан, қишлоқ хўжалигида турли экинларни экиб бўлингандан то ҳосил йиғиштириб олингунча ишлаб чиқариш вақти давом этади. Иш даври эса шу вақт ичида қишлоқ хўжалик экинлари меҳнат таъсирида бўлган кунлар ҳисобланади.



Download 173.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling