Хii-мавзу


Агросаноат мажмуаси (АСМ)


Download 173.68 Kb.
bet4/10
Sana07.01.2023
Hajmi173.68 Kb.
#1082145
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аграр муносабат, Миржонов Ш.Б.

Агросаноат мажмуаси (АСМ) – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланувчи иқтисодиёт тармоқларидир. АСМ тўртта соҳани ўз ичига олади. Биринчи соҳа - қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига техника хизмати кўрсатиш билан банд бўлган тармоқлар; иккинчи соҳа – қишлоқ хўжалигининг ўзи; учинчи соҳа – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоқлар (тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, сотиш); тўртинчи соҳа - одамлар ҳаёти ва фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган инфратузилма (йўл-транспорт хўжалиги, алоқа, моддий-техника хизмати, маҳсулотни сақлаш тизими, омбор ва тара хўжалиги)дан иборат.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси бевосита ишлаб чиқаришга хизмат қиладиган тармоқларни, ижтимоий инфратузилма одамлар турмуш фаолиятининг умумий шароитларини таъминлайдиган соҳаларни (уй-жой, маданий-маиший хизмат, савдо, умумий овқатланиш ва ҳоказо) ўз ичига олади.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга»1. Шу сабабли Республикада қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш давом эттирилмоқда.


4-§. Агробизнес ва унинг турлари

Тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хўжалик соҳаларидаги шакли агробизнес кўринишида намоён бўлади. Агробизнес тушунчасига қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда, агробизнес агросаноат интеграцияси натижасида вужудга келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларни қамраб олади.


Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хом ашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини фермер ва деҳқон хўжаликларидир. Чунки улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб, унда мулк эгаси ва ишлаб чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш ҳам мумкин. Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, ундан мулк ва меҳнат бевосита қўшилади, бу эса юқори самарани таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлиш сабабли ўз фаолиятини бозор конъюнктурасига тез мослаштира олади. Унда иқтисодий манфаат ва пировард натижа учун масъулият битта фаолиятнинг икки томонини ташкил қилади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг яшовчанлигини таъминлайди.
Республикада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларидаёқ, Президентимиз Ислом Каримов фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу сабабли республикамизда қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер хўжаликларидан иборат ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат ва жамоа хўжаликлари таркибида улар ресурслари ҳисобидан фермер хўжаликлари уюштириш ҳамда деҳқоннинг ўз мол-мулки негизидан бундай хўжаликларни деҳқон хўжалиги ташкил қилиш йўли билан боради. Фермер хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар ижарага олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукумат қарорларига асосланади.
Бу қонуний ҳужжатларда фермерларга ажратилган ерларни мерос қилиб қолдириш шарти билан узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди. Шу билан, бирга бу хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишда давлат томонидан кафолатлар яратиш йўли билан уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай қилиб фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Натижада Республикада 2004 йил бошига келиб фермер хўжаликлари сони 103921 дан зиёдни ташкил қилди. Уларга бириктирилган қишлоқ хўжалик фойдаланишидаги ерлар майдони 2935,4 минг гектарни ташкил қилиб, бир хўжалик ихтиёридаги ер майдони 24,5 гектарга тўғри келди. 2004 йилда фермер хўжаликларида бутун қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 20,4 фоизи етиштирилган (1-чизма).




Download 173.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling