Хii-мавзу
-чизма. Ўзбекистонда хўжалик тоифалари бўйича ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши (% ҳисобида)
Download 173.68 Kb.
|
Аграр муносабат, Миржонов Ш.Б.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агросаноат бирлашмалари
- Агросаноат комбинатлари
1-чизма. Ўзбекистонда хўжалик тоифалари бўйича ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши (% ҳисобида).
2005 йилда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш кўзда тутилиб, фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларга давлат томонидан қулай шарт шароитларни яратиб бериш асосий устувор йўналиш ҳисобланади. Мазкур йилда 406 ширкат хўжаликлари ўрнида 20 минг фермер хўжаликларини ташкил этиш кутилмоқда1. Республикада фермер хўжаликлари самарали ишлаши учун зарур хизмат кўрсатувчи инфратузилма – агрофирмалар, машина- трактор парклари, таъмирлаш устахоналари, тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар тизими шаклланди. Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир. Улар маълум турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва уни пировард маҳсулот даражасигача қайта ишлашни қўшиб олиб борадиган корхоналардир. Агрофирмалар ҳам қишлоқ хўжалиги, ҳам саноатга хос ресурсларни ишлатиб, истеъмолга тайёр бўлган маҳсулот яратади. Мазкур турдаги корхоналар турли мулкчиликка асосланиши, чунончи оилавий хўжалик асосида ҳам ташкил топиб, кичик заводлар билан бирикиши мумкин. Агросаноат бирлашмалари ва комбинатлари агробизнеснинг янги турларидир. Агросаноат бирлашмалари бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва унга боғлиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча хўжалик ҳамда корхоналарни бирлаштиради. Масалан, боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи хўжаликлар, улар маҳсулотини қайта ишловчи цех ва заводлар, етказиб берувчи савдо-сотиқ корхоналари бир технологик жараёнга бирлашиб агросаноат бирлашмаларини ташкил қилади. Бирлашма иштирокчилари ишлаб чиқариш, хўжалик ва молиявий мустақилликларини сақлаб қолиши билан бирга, уларнинг умумий мулки ҳам таркиб топиб боради. Агросаноат комбинатлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача барча технологик жараёнга хизмат қилувчи хўжалик ва корхоналарнинг маълум бир ҳудудида бирлашувидир. Агробизнес турига кўнгилли ва пайчилик маблағлари асосида ташкил қилинган турли хил уюшма ва иттифоқларни ҳам киритиш мумкин. Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари, жамоа хўжаликлари ва ширкатлари, турли хил мулкчилик асосида ташкил қилинган кўшма корхоналар ҳам агробизнес турлари сифатида фаолият кўрсатади. Download 173.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling