Реферат мавзу: Стандарт хэш функция алгоритмлари
Download 218.69 Kb.
|
Реферат мавзу Стандарт хэш функция алгоритмлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Криптографик ХЭШ функциялар ҳақида дастлабки маълумотлар.
РЕФЕРАТ Мавзу:Стандарт ХЭШ функция алгоритмлари, уларнинг қурилиш асослари ва схемалари. Тайёрлади: Икромов Ш. Фарғона 2022 йил. РЕЖА: 1.Криптографик ХЭШ функциялар ҳақида дастлабки маълумотлар. 2.Стандарт сифатида фойдаланилаётган ХЭШ функциялар ва уларнинг алгоритмлари. 3.ХЭШ функцияларнинг қурилиш асослари ва схемалари. 1.Криптографик ХЭШ функциялар ҳақида дастлабки маълумотлар. ХЭШ функция деб,ихтиёрий узунликдаги (бит ёки байт бирликларида) маълумотни бирор фиксирланган (қайд қилинган) узунликдаги (бит ёки байт бирликларида) қийматга ўтказувчи функцияга айтилади. Хэш функциялар статистик тажрибаларни ўтказишда,мантиқий қурилмаларни текширишда,тез қидириб топиш алгоритмларини тузишда ва маълумотлар базасидаги маълумотларнинг тўлалигини текширишда қўлланилади.Масалан,ҳар хил узунликдаги маълумотларнинг катта рўйхатидан керакли маълумотни тез қидириб топишда бу маълумотларни бир-бири билан таққослашдан кўра,уларнинг назорат йиғиндиси вазифасини бажарувчи хэш қийматларини солиштириш қулайроқдир. Криптографияда хэш функциялар қуйидаги масалаларни хал этиш учун қўлланилади: маълумотни узатишда ёки сақлашда унинг тўлалигини назорат қилиш учун; маълумот манбаини аутентификация қилиш учун; Хэш функцияга қуйидаги талаблар қўйилади: Ихтиёрий узунликдаги матнга қўллаб бўлади; Чиқишда тайинланган узунликдаги қийматни беради; Ихтиёрий берилган х бўйича h(х) осон хисобланади; Ихтиёрий берилган H бўйича h(х)=H тенгликдан х ни хисоблаб топиб бўлмайди.(Бир томонламалик хоссаси); Олинган х ва y=х матнлар учун h(х)=h(y) бўлади.(Коллизияга бардошлилик хоссаси); Калитли хэш функцияларни қўллашда уларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: Сохталаштириш имкони мавжуд эмаслиги; Модификациялаш имконияти мавжуд эмаслиги; Биринчи талаб хэш қиймат берилганда унга мос бўлган маълумотни танлашнинг мураккаб бўлишини билдиради.Иккинчи талаб маълумот ва унинг хэш қиймати берилганда,хэш қиймати шунга тенг бўладиган бошқа маълумотни танлаш мураккаб бўлишини билдиради.Калитсиз хэш функциялар хатоларни аниқлаш кодлари (Modification detection code (MDC) ёки Manipulation detection code, message integrity code (MIC) деб хам юритилади. Калитсиз хэш функция-қўшимча воситалар (шифрлаш ёки рақамли имзо)ёрдамида маълумотнинг тўлалигини кафолатлайди.Бу хэш функциялар бир-бирига ишонмайдиган фойдаланувчилар тизимларида ишлатилади. Одатда калитсиз хэш функциялардан қуйидаги хоссаларни қаноатлантириши талаб этилади: Бир томонламалик; Коллизияга бардошлилик; Хэш қийматлари тенг бўлган иккита маълумотни топишга бардошлилик. Электрон хужжатли маълумотларни очиқ турдаги алоқа тармоғи орқали узатишда уларнинг тўлалигини таъминлаш (ўзгармаган ҳолда бир фойдаланувчидан иккинчи фойдаланувчига етказиш) ва маълумот манбаини аутентификация қилиш (қабул қилинган электрон хужжат айнан кўрсатилган манба томонидан яратилганининг тасдиғини олиш) мухим масалалардан бири бўлиб,бу масалани фақатгина криптография усулларини қўллаган ҳолда ҳал қилиш қулай ва самарали эканлиги,яъни бу масалани ҳал қилишда махсус криптографик алгоритм-хэш функция алгоритмларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.Мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир кўп қонун ва фармойишлар қабул қилинган бўлиб,улар қаторида “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун,”Электрон хужжат айланиши тўғрисида”ги қонун,Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари каби меъёрий хужжатларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.Уларнинг амалий ижроси сифатида O`z DSt 1092:2009, O`z DSt 1105:2009, O`z DSt 1106:2009 каби миллий стандартларни, Э-Калит, Э-Хат, Э-Ҳужжат тизимларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Электрон ҳужжат алмашишини амалга оширишда ахборот хавфсизлигининг мукаммал бўлиши талаб қилинади.Бунинг учун конфиденциалликни таъминлашда асосан шифрлаш алгоритмларидан тузилган воситалардан,аутентификация жараёнларини олиб боришда электрон рақамли имзо алгоритмлари ва маълумот бутунлигини назорат қилишда хэш функциялардан фойдаланилади. Download 218.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling