Реферат мавзу: Стандарт хэш функция алгоритмлари


Стандарт сифатида фойдаланилаётган ХЭШ функциялар ва уларнинг алгоритмлари


Download 218.69 Kb.
bet2/4
Sana14.03.2023
Hajmi218.69 Kb.
#1266906
TuriРеферат
1   2   3   4
Bog'liq
Реферат мавзу Стандарт хэш функция алгоритмлари

2.Стандарт сифатида фойдаланилаётган ХЭШ функциялар ва уларнинг алгоритмлари.
Барча талабларни қондирувчи хэш-функцияларни ишлаб чиқиш мураккаб вазифа. Бундай талабларга алгоритмлар гуруҳидан бўлган MD ва SHA хэш функциялар жавоб беради.MD гуруҳи алгоритмлари Роном Ривест томонидан ишлаб чиқилган.Номи “Хабар Дайжести” маъносини билдиради. Хавфсиз хэшлаш алгоритми (SHA-Secure Hash Algorithm) –NIST томонидан ишлаб чиқилган АҚШда ахборотни қайта ишлаш федерал стандарти сифатида қабул қилинган.SHA Merkel – Damgard схемасига асосланган.
SHA-1 хэш функцияси алгоритми:Кафолатланган бардошлиликка эга бўлган хэшлаш алгоритми SHA(Secure Hash Algorithm) АҚШнинг стандартлар ва технологиялар миллий институти (NIST) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,1992-йилда ахборотни қайта ишлаш федерал стандарти (PUB FIPS 180)кўринишида нашр қилинди.1995-йилда бу стандарт қайтадан кўриб чиқилди ва SHA-1 деб номланди (PUB FIPS 180-1).SHA алгоритми MD4 алгоритмининг тузилишига жуда яқин.Бу алгоритм DSS стандарти асосидаги электрон рақамли имзо алгоритмларида ишлатиш учун мўлжалланган.
MD5 хэш функцияси алгоритми
MD5 хэш функцияси алгоритми Массачусетс институти профессори Роналд Ривест томонидан 1992-йилда ишлаб чиқилган.Бу алгоритмда кирувчи маълумот узунлиги ихтиёрий бўлиб,хэш қиймат узунлиги 128 бит бўлади.MD5 хэш функцияси алгоритмида кирувчи маълумот 512 битлик блокларга ажратилиб,улар 16 ва 32 битлик қисм блокларга ажратилади ва булар устида амаллар бажарилади.
ГОСТ Р 34.11-94 хэш функцияси алгоритми
Россиянинг ГОСТ Р 34.11-94 хэш функция стандарти ахборотни криптографик усулда мухофаза қилиш учун,хусусан ГОСТ Р 34.11-94 ва ГОСТ Р 34.10-2001 электрон рақамли имзо алгоритмларида ишлатиш учун мўлжалланган.Хэш функциянинг қийматини хисоблаш жараёнида ГОСТ 28147-89 шифрлаш стандартидан фойдаланилади.ГОСТ Р 34.11-94 хэш функция стандартида чиқиш узунлиги белгиланган қадамли хэшлаш функциясидан фойдаланувчи кетма-кетлик хэшлаш усулидан фойдаланилади.Хэш функция аргументининг узунлиги 256 бит бўлган функция бўлиб,хэш қиймат узунлиги 256 бит бўлади.Хэшланадиган маълумот узунлиги ихтиёрий бўлиб,маълумот узунлиги 256 бит бўлган блокларга ажратилади.Охирги блок узунлиги 256 битдан кичик бўлса,256 битгача битгача нол билан тўлдирилади.Ундан ташқари, бу блокларнинг охирига маълумот узунлигининг кодини билдирувчи ва назорат йиғиндисини билдирувчи яна иккита 256 битлик блоклар қўшилади.

Download 218.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling