Ўзбекистон Республикасининг ШНҚ 2.07.01-03 “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига янги 19-илова киритилди.
Унга асосан, Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари белгиланди.
Бундан буён бино ва иншоотлар қурилишида автотураргоҳларни ҳудудлар кесимида киши бошига кўра лойиҳалаштириш талаби белгилаб қўйилмоқда. Жумладан,
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 1 хонадонга 1та автотураргоҳ ўрни;
бошқа вилоятларда эса 2 хонадонга 1та автотураргоҳ бўлиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек,
Мактаб ва боғчаларда 25 нафар болага 1та,
Олий таълим муассасаларида 4 нафар талабага 1та,
Шифохона ва поликлиникаларда 5 нафар қатновчига 1та,
Маъмурий офис, ташкилот ва хўжалик муассасалари биноларининг 10 метр квадрат қисмига 1та,
Масжидларда 10 нафар ташриф буюрувчи учун 1та,
Бозорлардаги ҳар 2 та савдо жойига 1та,
Меҳмонхоналардаги ҳар 5 та ўринга 1 тадан автотураргоҳ бўлиши шартлиги белгилаб қўйиляпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |