Хii-мавзу
-§. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари
Download 173.68 Kb.
|
Аграр муносабат, Миржонов Ш.Б.
5-§. Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистонда аграр ислоҳотнинг негизи ерга бўлган мулкчилик масаласидир. Республика Конституциясида ер хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги таъкидланган. Шундай экан, қишлоқда бозор муносабатларини шакллантиришга ерни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланиш учун ижарага бериб қўйиш орқали эришиш кўзда тутилган. Республикада ерга бўлган мулкчилик муносабатларини ислоҳ қилишнинг бошқа хусусияти шундан иборатки, мелиорация, ирригация, ерларнинг унумдорлигини ошириш дастурларини бажаришни давлат ўз зиммасига олади. Буни биздаги деҳқончиликнинг хусусияти тақозо қилади. Бу хусусият фақат суғориладиган ерларга хосдир. Республикада барча ҳайдаладиган ерларнинг 3/4 қисмидан кўпроғи (4,2 млн.га) суғориладиган ерлар бўлиб, унинг ярмидан кўпроғи яхши мелиоратив ҳолатда, қолган ерлар эса мелиорация ишлари (қайта ўзлаштириш, коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш)ни олиб боришни талаб қилади. Ҳозирги вақтда суғориб келинган ҳар гектар ерни қайта ўзлаштириш учун 1990 йилги даражадан 14-15 баравар кўп харажат талаб қилинади. Бундан хулоса шуки, бирорта ҳам фермер ирригация ва мелиорация ишларини ўзи мустақил амалга ошира олмайди. Фақат давлатгина мелиорация тармоқларини реконструкциялашга, қуришга ва ирригация тадбирларини амалга оширишга қодирдир. Республикада аграр ислоҳотларни амалга ошириш дастурларига асосланиб, 1992 йилдан бошлаб ўтган давр мобайнида мавжуд 1137 давлат хўжалигидан 1066 таси мулкчиликнинг акциядорлик, жамоа ва ижара хўжалик шаклларига айлантирилди. 2000 йил давомида яна 776 та қишлоқ хўжалик корхонаси ширкат хўжалигига айлантирилди, ва уларнинг сони 1754 тага етди2. Натижада қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг таркиби мулкчилик шакллари бўйича анча ўзгарди. Агар 1991 йилда қишлоқ хўжалигида давлатга қарашли бўлмаган сектор бутун маҳсулотнинг деярли 61% ни3, 1998 йилда 98,7% ни4 ишлаб чиқарган бўлса, 2004 йилга келиб унинг 99,0% ни ишлаб чиқарди. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналиши – бу шахсий томорқаларни кенгайтириш, янги суғориладиган ерларни шахсий хўжаликлар ва боғ-дала ҳовли участкаларига ажратиб бериш йўли билан аҳолини ер билан таъминлашдан иборатдир. Шу кўрилган чора-тадбирлар ҳисобига, биринчидан, қишлоқ жойларда ишсизликнинг кучайиб бориш хавфини барҳам топтиришга, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини оширишга, учинчидан, аҳолини ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги кескинликка барҳам беришга ва тўртинчидан, якка тартибда уй-жой қурилиш кўламини анча кенгайтиришга муваффақ бўлинди. Ислоҳотлар амалга оширилган дастлабки йилларда аҳолига фойдаланиш учун қўшимча 550 минг гектар суғориладиган ер ажратиб берилди, шахсий томорқа учун берилган ернинг умумий майдони 700 минг гектарга етди. Натижада деҳқон хўжаликларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги улуши 1992 йилдаги 33% дан 1998 йилда 60,3% га1, 2000 йилда эса 66% га кўтарилди2. Республикада аграр ислоҳотларнинг навбатдаги йўналиши – бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг таркибий тузилишини такомиллаштиришдир. Бунда хўжаликларга экин майдонлари таркибини ва ишлаб чиқариш ҳажмини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади. Дон мустақиллигига эришиш ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашни тиклаш йўли изчил амалга оширилиши натижасида донли экинлар майдони анча кенгайди, пахта экиладиган майдонлар эса тегишли равишда қисқарди. Дон етиштиришни кўпайтириб бориш (1994 йил 2,5; 1996 йил 3,5; 1998 йил 4,1; 1999 йил 4,3; 2000 йил 3,9; 2004 йил 5 млн. тонна) уни четдан келтиришни қисқартириш ва қисқа даврда тўлиқ дон мустақиллигига эришиш имконини берди. Республикада аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг навбатдаги йўналиши барча давлат ва ширкат қишлоқ хўжалик корхоналарини (биринчи навбатда зарар кўриб ишлаётганларини) фермер хўжаликларига айлантиришдан иборатдир. Мамлакатимиз аграр соҳасини тараққий эттиришда фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб, Президентимиз И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида «кейинги йиллар тажрибаси фермер хўжаликларининг ширкатларга нисбатан анча юқори рентабелли бўлиши ва зарар кўрмай фаолият юритишини яққол тасдиқлади»2, деб кўрсатиб ўтди. Худди шу маърузада зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли ширкатларни фермер хўжаликларига айлантириш борасида 2005-2007 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилинганлигини ва унга асосан шу кўрсатилган йиллар ичида 1100 та, жумладан, шу 2005 йилда 406 та ширкат хўжалигини қайта ташкил этиб, фермер хўжаликларига айлантириш вазифаси белгиланганлиги айтиб ўтилди. Бунда бирламчи қишлоқ хўжалик бўғини бўлмиш фермер хўжаликларига моддий-техникавий ва бошқа ресурслар таъминоти, техника, агрокимё хизмати кўрсатадиган ишлаб чиқариш инфратузилмалари ташкил этилиши лозим. Бу борада бугунги кунга қадар амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида фермер хўжаликлари жадал равишда ривожланиб бормоқда (2-жадвал). Download 173.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling