1. Гуманистик психологиянинг асосий принциплари


Download 37.4 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi37.4 Kb.
#1549367
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Gumanistik psixologoya


1.Гуманистик психологиянинг асосий принциплари

Гуманистик психология инсон табиатини тушунтиришда ўзининг ёндашуви билан бошқа психология фанидаги йўналишлардан фарқ қилади. Бу борада мазкур йўналишнинг вакиллари сифатида Г.Олпортнинг шахс қирралари, А.Маслоунинг шахснининг ўзини ўзи камол топтириш, К.Роджерснинг индериктив психотерапияси, Р.Мэйнинг шахснинг ҳаёт йўли ҳақидаги ғояларини эътироф этиш мумкин.


Мазкур йўналишнинг ҳар бир назарияси ўзининг илмий тушунчаси, инсоннинг ички оламини тушунишга йўналтирилган тадқиқот усуллари ва психотерапевтик ёндашувларидан иборат.
Шунга кўра гуманистик психологиянинг умумий принциплари қуйидагича мавжуд:

  • Инсон доимо янги мақсадга интилувчи, ўзини ўзи камол топтириш ва ўз имкониятларини рўёбга чиқаришни ифодаловчи тараққиёт принципи.

  • Инсон ўз табиатига кўра эркин ва меҳрибонликни ифодаловчи инсонпарпаварлик приницпи.

  • Мақсадли детерминизм принципи. Шахснинг интилишлари келажакка йўналтирилганлиги билан унинг мақсад, қадриятлари ва кутилмаларини ифодаловчи сабабий детерминизмни тасдиқлаш принципи.

  • Инсон мустақил фикрловчи ва ҳаракат қилувчи мавжудод сифатида ўзининг субъект сифатида намоён қилишини ифодаловчи фаоллик принципи.

  • Шахсни алоҳида фрагментлар бўйича ўрганиб бўлмаслиги, балки уни яхлит ўрганишга ундовчи шахсни ноэкспериментал тадқиқ этиш принципи.

  • Гуманистик психологияда тадқиқот мақсади ва объектининг мослиги инсонни соғлом, ўзини ўзи рўёбга чиқариб боришини таъминловчи меъёрда ва тўлақонли фаолият олиб борувчи шахсни ўрганиш вазифасини ифодаловчи репрезентативлик принципи.

2.Г.Олпортнинг шахс назарияси. Таниқли АҚШ психологи Г.Оллпортнинг фикрича, шахс “ички тизим”, “динамик қурилма”, “Мен”, “қандайдир метапсихологик Мен” ўзида олдиндан мақсад ва диспозицияни акс эттирувчи, инсон тафаккури ва хулқ-атворида мутаносиб равишда қарор топтирувчи жонзотдир”. Худди шу боисдан шахснинг синфий-тарихий жиҳатдан яққол баҳоланиши очилмай қолади, ижтимоий таҳлил ўрнини психологик талқин эгаллайди чамамда. Шахснинг уни муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири бу унинг индивидуаллигидир яни якка ҳокимлигидир.
Унинг кўрсатилишича нуқтаи назардан диспозиционал яқинлашиш бу иккита бир хил инсон бўлинмайди дейилади. Ҳар бир инсон ўзини ҳар хил ҳолатлари билан ўзгачадир. Бунга Олпорт ўзини назариясини характерни яъни умумий анализини кўрсатади. Ҳар бир шахсни бир-биридан фарқлайдиган ҳарактери мавжуд. Шахсни ҳарактери нима Олпорт характерни худди нитропсихик жараёндай белгилайди, унда ҳажми экспрессив хулқ-атворидир.
Масалан, агарда инсонлар ишларини хотиржам қилсалар, ҳар хил вазиятларда ўзларини эркин тутадилар. Олпортнинг таъкидлашича инсон хулқ- атвори унинг қилаётган ишида ўзини бошқара олишидир.
Ижтимоий турмушда хаётда фаолият кўрсатаётган ҳар бир шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характери асосида бошқа инсонлардан фарқ қилади характер хусусиятларида ўз ифодасини топади. Характер тушунчаси юнонча сўз бўлиб ҳарактер, босилган тамға ёки қиёфа, хислат деган маънони англатади. Лекин у психологияда торроқ мазмунда қўлланилади. Худди шу боисдан инсоннинг барча индивидуал хусусиятларини характер хислати таркибига бўлинади чунончи ақлнинг тиргаклиги топқирлиги хотиранинг барқарорлиги кўришнинг ўткирлиги идрокнинг танловчанлиги сингари индивидуал психологик хусусиятлар бунга ёрқин мисолдир.
Шахс характерининг хусусияти рўёбга чиқадиган ҳар қандай вазият, шароит, холат, мухит, хиссий кичинмаларининг индивидуаллиги, ўзига хос хислати унинг муносабатларига боғлиқ.
Масалан; Местир Маккариш таъкидлаши мумкин ядровий урушни руслар билан ёзиши қасос хатини газетага қарата нималар ҳақида ёки уни қанот политикларга овоз бериши мумкин. Бунақанги мисол шахс ҳаракатларида кўриш мумкин.
Буни Олпорт ўзининг назарияларида ёритиб берган.

Download 37.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling