1. Халифалик бошқаруви Таянч иборалар


Download 17.78 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi17.78 Kb.
#1772459
Bog'liq
85741ууаа


8 мавзу Ал-Хулофо ар-Рошидун (Ҳаққоний халифалар) даври 4 соат
Режа
1. Халифалик бошқаруви
2. Чорёрлар давридаги ислоҳотлар
3. Қуръоннинг жамланиши
4. Араб – мусулмон давлатида ички зиддиятлар
1. Халифалик бошқаруви
Таянч иборалар.
Халифа ва халифалик, рошид халифалар, теократик ғоя, сайлаш
усуллари, дунёвийлик, байъат, «амир ал - муминин», имом, муаллим, амир,
қозилик, садақа.
Мадина шаҳар-давлатининг ҳижратдан кейинги тараққиёти янги дин –
исломнинг дунёга келиш жараёни билан бир вақтда кечди. Давлат пайдо
бўлиши ва ривожланишида диний омилларнинг таъсири мураккаб феномен
сифатида тадқиқотчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Янги шаклланаётган
давлат тизимида теократик ғоянинг ўрни, давлатчиликка киритилаётган
дунёвий унсурларнинг қай анъаналарнинг давоми сифатида қаралиши –
бугунги кундаги долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Маълумки, Муҳаммад пайғамбар, янги дин тарғиботчиси бўлиш билан
бир қаторда, жамоа бошлиғи-дунёвий раҳбар сифатида фаолият олиб борган.
Монтгомери Уотт Муҳаммад пайғамбар барпо этган давлатнинг бошқарув
тизимига баҳо бераркан, уни қуйидагича изоҳлайди: «Муҳаммад пайғамбар
янги кемани қуришда эски кеманинг қимматбаҳо қисмларидан ўз ўрнида
фойдалана билди». У «араб тарқоқлигига» барҳам бериб, ички Арабистонда
марказлашган давлатчиликка тамал тошини қўйди. У дунёвий ҳокимият
вазифаларини – ъақид (عقيد – ҳарбий қўмондон), саййид (سيد – қабила улуғи),
малик (ملك – подшоҳ), қози (قاض – ҳакам) мансабларини ўз шахсида
бирлаштирди.
Пайғамбар вафотидан сўнг жамоа-давлатни теократик
Download 17.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling