1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ёшларга доир сиёсат тўғрисида қонун ҳужжатлари]


Download 0.87 Mb.
bet3/3
Sana20.09.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1682627
1   2   3
Bog'liq
ПҚ-92 19.01.2022

Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

13.

Ногиронлиги бўлган ёшларга касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.

Субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича тавсия

Ёшлар ишлари агентлигига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига
2-ИЛОВА
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ

1.

К.К. Куранбаев



Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра



Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

А.А. Джурабаев



Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

4.

Ж.Т. Жўраев



Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

5.

О.Ф. Тожиев



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

6.

Б.С. Сайфуллаев



Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси

7.

М.А. Хайриддинов



Бош вазирнинг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи

8.

Лавозими бўйича



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

9.

Б.О. Саидов



халқ таълими вазири

10.

А.Х. Тошкулов



олий ва ўрта махсус таълим вазири

11.

О.А. Назарбеков



маданият вазири

12.

Р.Т. Маматов



маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

13.

С.Б. Артикова



Бош прокурор ўринбосари

14.

С.Д. Мамаюсупов



Миллий гвардия қўмондони ўринбосари

15.

Ҳ.А. Қаршиев



мудофаа вазири ўринбосари

16.

А.И. Икрамов



ички ишлар вазири ўринбосари

17.

Д.Т. Рустамов



ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари

18.

А.Ш. Бекмуродов



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

19.

О.А. Хасанов



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

20.

А.Ж. Хаджаев



Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

21.

С.С. Сайидов



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

22.

М.М. Хожиматов



Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

23.

С. Турдиев



Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасибошқаруви раиси

24.

А.А. Хаитов



Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

25.

С.Ғ. Ашуров



Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири

26.

А.З. Саъдуллаев



Ёшлар ишлари агентлиги директори, Комиссия масъул котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3394-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 7-бандида:
«Наименование мероприятия» устунидаги «первичными организациями Союза молодежи Узбекистана» сўзлари «территориальными подразделениями Агентства по делам молодежи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ответственные исполнители» устунидаги «Союз молодежи Узбекистана (К. Куранбаев)» сўзлари «Агентство по делам молодежи (А. Саъдуллаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3402-сон қарорида:
5-банддаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши» ва «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари раислари» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «, 2018 йил 27 июндаги ««Yoshlar — Kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармонлари» сўзлари «Фармони» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарори 7-бандининг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ривожлантириш жамғармаси маблағлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарори 7-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4498-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидан «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4602-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидан «, «Yoshlar — kelajagimiz» дастури» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4768-сон қарорида:
а) 1-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «75» рақами «71» рақами билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «766» рақами «10 652» рақами билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Агентлик билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;»;
в) 2 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Ёрдамчи

Ахборот ва медиа хизмати
2

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи
1

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси
4

Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш бошқармаси
6

Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бошқармаси
7

Ахборот-таҳлил ва ижро назорати бошқармаси
6


Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси
5

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бошқармаси
5

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш бўлими
3

Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси
4

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлими
3

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими
3

Инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси
4

Юридик бюро
2

Молия-иқтисод бошқармаси
4

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими
2

Ишлар бошқармаси
2


Коррупцияга қарши комплаенс назорат ва ички аудит хизмати
2


Биринчи бўлим
1

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 71 штат бирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг
ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ


Бошлиқ ўринбосари
1

Ахборот ва медиа бўйича мутахассис
1

Маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш бўлими
1

Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис
1

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича мутахассис
1

Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис
1

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис
1

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассис
1

Ахборот-таҳлил ва ижро назорати бўйича мутахассис
1

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис
1

Юрисконсульт
1

Бухгалтерия бўлими
2

Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассис
1

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 штат бирлиги, жами — 210 штат бирлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимларининг
ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ


Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар баланси»ни мувофиқлаштириш шўъбаси*
1 — 5

Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис
1

Маҳалладаги ёшлар етакчиси**

Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш бўйича бош мутахассис
1

Бош бухгалтер
0,5 — 1


Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 4,5 — 7 штат бирлиги, жами — 10 442 штат бирлиги.
* Бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳудуддаги маҳаллалар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
** Ҳудуддаги маҳаллалар сонидан келиб чиққан ҳолда мос равишда белгиланади.
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланади.».


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 07/22/92/0046-сон)

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling