1. Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]


илмий унвон — профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми; талабгор


Download 165.7 Kb.
bet2/3
Sana12.11.2023
Hajmi165.7 Kb.
#1768157
1   2   3
Bog'liq
доцент илмий даражасини олиш 2793

илмий унвонпрофессор, доцент ва катта илмий ходим илмий мақоми;
талабгор — илмий ва педагогик фаолият олиб бораётган ҳамда илмий унвон олишга даъвогар шахс;
аттестация — талабгорларнинг малакасини тизимли равишда аниқлаш жараёни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аттестация иши — мазкур Низом ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган талаблар асосида талабгорнинг илмий унвон олиши учун расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2793-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 570-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
илмий иш стажи — шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида илмий ходим лавозимларида ишлаган ҳамда таянч докторантура ва докторантурада ўқиган муддати;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2793-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 570-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
педагогик иш стажи — шахснинг меҳнат шартномаси (контракт) асосида олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида педагог лавозимларида ишлаган муддати;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2793-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 570-модда)
ўқув адабиётимуайян таълим тури, йўналиши ёки мутахассислигининг ўқув режасида белгиланган фанлар бўйича тегишли ўқув дастурлари асосида зарур билимлар мажмуаси келтирилган, ўзлаштириш услублари ёритилган (жумладан, хорижий таржималари) манба;
профессор — тегишли малакавий ва аттестация талабларини бажарган ҳамда профессор илмий унвонига эга бўлган шахс;

Download 165.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling