Тошкент шахар Янгиҳаёт туманидаги 332-сонли умумтаълим мактабнинг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Бойназарова Гулноза Абдурасуловнага
Т А В С И Ф Н О М А
Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 17 йил. Мазкур вазифада 2006 йилдан ишламоқда.
Г.Бойназарова мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва мусиқа фани ўқитувчиси сифатида туман миқёсида ишларини оммалаштирган ва шаҳарга тавсия берилган.
Педагог ўзи яратган услубий қўлланмаси асосида таълим жараёнида кенг фойдаланиши ҳамда янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиши натижасида ўқувчиларда фанни ўзлаштириш самарадорлиги ошириб бормоқда.
Мактабда ишига ижодий ёндошиб, тажрибасини мунтазам ошириб, ўз фани бўйича тинмай изланаётган ўқитувчилар кўпчиликни ташкил этади. Шулардан бири ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва мусиқа фани ўқитувчиси Бойназарова Гулноза Абдурасуловна.
Бойназарова Гулноза Абдурасуловна, таълим сифатини ошириш, мустақил фикрли, кенг дунёқарашга эга баркамол кўтариш, маънавий жиҳатдан баркамол, шахсий ва касбий фазилатларга бой, мустақил фикрлай оладиган, ташаббускор, фаол ёшларни шакллантириш, уларни амалий методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш ўқитувчиларнинг танлаган касбига нисбатан иштиёқини оширишга қаратилган тадбирни амалга оширишдир.
Ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ниҳол” тўгараги фаолиятини йўлга қўйиб, қўшимча машғулотлар ўтказиб келмоқда.
Бойназарова Гулноза Абдурасуловна ҳар томонлама етук ўқитувчи ҳисобланади. Дарс жараёнида пед технологиялардан самарали фойдаланиб ўқувчиларни ҳар томонлама етук ва салохиятли бўлишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Жонкуяр ва изланувчан, ўз устида ишлайдиган, ўқитувчи , самимий ва камтар инсон сифатида таълим жамоатчилиги ва аҳоли ҳурматини қозонган.
Бойназарова Гулноза Абдурасуловнанинг номзоди “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига тавсия этилиши Янгиҳаёт туманидаги 332-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2022 йил 3 августдаги 26/2-сонли навбвтдан ташқари йиғилишида муҳокама қилинди.
( корхона, муассаса, ташкилот номи , муҳокама санаси, қарор сони) Меҳнат жамоаси йиғилишида ёки кенгашида тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |