1. Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]


Download 1.1 Mb.
bet6/15
Sana24.12.2022
Hajmi1.1 Mb.
#1051211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
312 07.06.2022

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Бир марталик моддий ёрдам ажратишни сўраб, яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

«Ёшлар дафтари» га киритилгандан сўнг

2-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ижтимоий тоифаси ва ҳолатини ўрганиб, моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш тўғрисида хабарномани туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги тавсияси асосида Васийлик кенгаши қарорини қабул қилади ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

7 иш куни ичида

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни «Халқ банки»нинг тегишли бўлими (филиали)га ўтказади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Халқ банкининг тегишли бўлими
(филиали)

Бир марталик моддий ёрдам тўловларини ариза берувчи — жисмоний шахснинг хоҳишига кўра нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўлаб беради.

3 иш куни ичида

* Бир марталик моддий ёрдам «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга кўрсатилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила фарзанди (шахс).
4. Оиласи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш фуқаро.
5. Боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш фуқаро.
6. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз ёш фуқаро.
7. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро.
8. Ногиронлиги бўлган бола парвариши билан шуғулланаётган ёш оила (эр-хотиннинг бири);
9. Ота-оналардан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки ота-онасида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро.
10. Табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Тадбиркорликка ва касб-ҳунар ўқув курслари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мурожаат қилиб, ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этади.

Ўқишни бошлашдан олдин

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг мурожаатини кўриб чиқиш ва ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилиб, ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқиш курслари харажатлари қоплаб берилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди;
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди;
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди (шахс);
4. Ишсиз ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш харажатларини қоплаш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўзи ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Ўқишни бошлашдан олдин

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Ўқиш харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилиб, ўқув курси учун белгиланган маблағларни таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ҳақиқатда ўқув курсида ўқиётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатлари қоплаб берилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди (шахс).
4. «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ёш фуқаро.
5. Оиласи кам таъминланган ишсиз ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига ўз эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ерга нисбатан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ва етказиб берувчи ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхасини тақдим этиб мурожаат қилади.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ҳоким ёрдамчиси

Ариза берувчининг уруғлик ва кўчатлар экиш учун мавжуд шароити ўрганилиб, тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг уруғлик ва кўчатлар харид қилиш бўйича мурожаатига тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилади ва субсидия учун белгиланган маблағларни етказиб берувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказади.

3 иш куни ичида

* «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратилади:
1. «Темир дафтар»га киритилган оила фарзанди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар фарзанди.
3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила фарзанди.
4. Ишсиз ёш фуқаро
5. Деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёш фуқаро.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш
СХЕМАСИ


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling