1. Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Download 351.5 Kb.
|
173 14.06.2012
[ОКОЗ: 1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти; 2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт] PDF-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спорт терма жамоаларини ташкил этиш ва спорт тадбирларини ўтказиш режасини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: (муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 1. Қуйидагилар: Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2012 йил 14 июнь, 173-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарорига 1-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Спорт терма жамоалари тўғрисида (илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) НИЗОМ I. Умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ спорт терма жамоаларини шакллантириш ва улар фаолиятининг асосий тамойилларини белгилайди. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда) 2. Ушбу Низом ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади: Download 351.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling