1. Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]


Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари


Download 351.5 Kb.
bet3/5
Sana12.03.2023
Hajmi351.5 Kb.
#1264444
1   2   3   4   5
Bog'liq
173 14.06.2012

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;
спорт терма жамоалари — турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари);
тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари)да ёки улар бўлмаган тақдирда — республика олий спорт маҳорати мактабларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Спорт терма жамоаларини шакллантиришнинг мақсади, вазифалари ва тартиби
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришнинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисобланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ўзбекистон Республикаси нуфузини мустаҳкамлаш учун республика ва халқаро спорт ареналарида юқори ўринларни эгаллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт турлари бўйича спорт мусобақалари якунларига кўра юқори спорт натижаларига эришган спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислардан спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори малакали спортчиларни тайёрлаш ҳамда спорт турлари бўйича ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашишга, Олимпиада ва Осиё ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, кубокларида, шунингдек бошқа халқаро спорт мусобақаларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантириш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчиларни тайёрлашнинг илғор методларини ўқув-тренировка жараёнига жорий этиш;
спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;
жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари республикада спорт терма жамоаларининг олий мақомига эгадирлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари ҳудудий спорт терма жамоаларининг олий мақомига эгадирлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича йўл қўйилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Спорт терма жамоалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабининг (улар мавжуд бўлса) келишилган тақдимномаси бўйича;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари-тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) тақдимномаси бўйича;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт терма жамоалари — тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади.
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланади, ҳудудий спорт терма жамоалари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Спорт терма жамоалари (асосий таркиб ва захира (стажёрлар)) таркибига қуйидагилар киради:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчилар;
тренерлар (бош тренерлар, катта тренерлар, тренерлар);
хизмат кўрсатувчи ходимлар - врачлар, массажистлар, психологлар, операторлар, техниклар, механиклар, хореографлар, аккомпаниаторлар, қутқарувчилар ва спортчиларни тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа мутахассислар;
маъмурий ходимлар - раҳбарлар, менежерлар, спорт (техника) директорлари, администраторлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Спорт терма жамоалари таркиблари катталар, ёшлар (болалар), ўсмирлар ёш тоифаларидаги спортчилардан, шунингдек спорт фахрийларидан иборат бўлади. Ёш цензи спорт турлари хусусиятларига мувофиқ, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари) томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Спорт терма жамоаларининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, ички ишлар органларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ўз командирлари қарорига мувофиқ спорт терма жамоаларига командировкага юборилган бошқа спортчилар муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳарбий хизматда қолишда давом этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Спорт терма жамоаларининг таркиблари ўтган спорт мавсумида расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра, спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабининг (улар мавжуд бўлса) ҳузурида ташкил этилган тренерлар кенгашларида уларни муҳокама қилган ҳолда шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари тренерлари республика олий спорт маҳорати мактаблари (улар мавжуд бўлса) ҳамда спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоаларининг тренерлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федарациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномасига кўра тайинланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг спорт терма жамоалари тренерлари тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан тайинланади.
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари тренерлари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тайинланади, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий спорт терма жамоалари тренерлари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тайинланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Спорт терма жамоалари тренерлари учун малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларининг маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларини тайинлаш, шунингдек уларни эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш спорт турлари бўйича тегишли республика федерациялари (уюшмалари) томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ёш тоифалари, жинсий мансублиги бўйича асосий таркибдан ва захирадан (стажёрлардан) шакллантириладиган спорт терма жамоалари аъзолари – спортчилар, тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлар рўйхат бўйича таркибининг шакли ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Спорт терма жамоаларининг таркиблари буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва жорий йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади. Спорт терма жамоаларининг тасдиқланган таркибини қуйидагилар муносабати билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ўтган спорт мусобақаларининг натижалари;
спортчилар натижалари даражасининг жиддий пасайиши;
спортчилар олган жароҳатлар, улар чалинган касалликлар ва бошқалар;
спортчилар яшаш жойининг ўзгариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спортчиларнинг спорт терма жамоалари таркибидан ихтиёрий чиқиши;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчиларнинг спорт мусобақаларида қатнашишни тўхтатиши;
маънавий-ахлоқий ва бошқа нормаларнинг бузилиши;
антидопинг қоидаларининг бузилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Спорт терма жамоалари таркибига киритиладиган спортчиларнинг чекланган сони ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги энг кўп сонли спортчилар таркиблари бўйича аниқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Спорт терма жамоаларининг рўйхат бўйича таркибида спортчиларни тайёрлаган тренер(лар)га доир маълумотлар албатта кўрсатилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бермайдиган спортчиларни спорт терма жамоаларига киритишга йўл қўйилмайди:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса (Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари учун);
спорт терма жамоалари таркибидаги кичик ёш тоифасидагилардан катта бўлса;
спорт билан шуғулланиш учун тиббий рухсатномага ва тегишли спорт ҳужжатига (спортчининг малака синов дафтарчасига, спорт гувоҳномасига, спортчи паспортига) эга бўлмаса.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. Спорт терма жамоалари учун шарт-шароитларни ташкил этиш
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси аъзолари (ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув-тренировка йиғинлари ҳамда спорт терма жамоалари таркибида республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш даврида турар жой, озиқ-овқат, кийим-бош ва спорт формаси билан таъминланиш;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
давлат, минтақавий жисмоний тарбия - соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш;
фундаментал, тажриба-конструкторлик, технологик ҳамда бошқа илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар ва таълим муассасаларининг илмий, тиббий-биологик ва техник ютуқларидан фойдаланиш;
касалланган ва спорт жароҳатлари олинган барча ҳолатларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли органнинг йўлланмаси бўйича тиббий хизмат кўрсатишдан, шунингдек спорт тиббиёт муассасаларида, врачлик-жисмоний тарбия диспансерларида даволанишдан фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Спорт терма жамоалари аъзолари қуйидагиларга мажбур:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
турли спорт мусобақаларида, шу жумладан Олимпиада ва Осиё ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, кубокларида, шунингдек бошқа халқаро спорт мусобақаларида мамлакат, ҳудуд спорт терма жамоалари таркибида муносиб қатнашган ҳолда республика ҳамда халқаро спорт аренасидаги мусобақаларда қатнашиш, ўз ютуқлари билан Ўзбекистон Республикасининг спорт шарафини мустаҳкамлаш;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт тадбирларида қатнашган ҳолда ўз спорт маҳоратини ошириш, юксак фуқаролик, маънавий-иродавий ва ахлоқий сифатларини намоён қилиш, гигиена асосларини ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда олимпиада ҳаракати соҳасида билимларни эгаллаш;
тайёргарлик, тренировка ва мусобақа топшириқларининг индивидуал режаларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз шахсий намунаси билан спорт терма жамоасида ўртоқлик, соғлом рақобатлашиш, спорт терма жамоасининг маъмуриятига ва хизмат кўрсатувчи ходимларига, спорт ҳакамларига, томошабинларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини қарор топтиришга интилиш.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув-тренировка жараёни ва спорт мусобақалари давомида спорт терма жамоаси маъмуриятининг кўрсатмаларини, тренерлар таркиби, врач, илмий гуруҳ раҳбарлари ҳамда ходимларининг талаблари ва тавсияларини бажариш;
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт мусобақасининг софлиги учун курашиш, спорт режимини бузмаслик, зўравонлик, миллатлараро ва диний тоқатсизликнинг турли шаклларини тарғиб ва ташвиқ қилмаслик, шунингдек допинг, психотроп ва бошқа тақиқланган препаратларни ҳамда Жаҳон допингга қарши агентлик ва спорт турлари бўйича халқаро спорт ташкилотлари томонидан тақиқланган воситаларни қўлламаслик;
спорт режимига, интизомига ва жамоат тартибига риоя қилиш;
спорт формаси, анжомлари, ускуналари ҳамда спорт иншоотларига ва шу кабиларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибининг спортчилари ва тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари) ўртасида контрактлар тузилиши мумкин.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Контрактларда уларга махсус иловалар тарзида (илованинг мавжудлиги контракт матнида акс эттирилган бўлиши керак) қуйидаги шартлар (республика федерациялари (уюшмалари) ўз маблағлари ҳисобига) назарда тутилиши мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларига мақсадли тайёрланиш ва юқори спорт натижаларига эришиш учун шартномавий молия маблағларини белгилаш ва тўлаш;
моддий, мулкий ва маънавий зарарни тўлаш;
спортда жароҳатланишлар ёки касбий касалланишлар натижасидаги меҳнатга лаёқатсизликни қоплаш ва бошқа қоплов турлари;
мукофотлар, нафақалар ва бошқа рағбатлантириш турлари;
натижаларни ҳисоблаб ёзиш ва спортчи бошқа жамоага ўтган тақдирдаги бошқа шартлар;
аниқ спорт талабларини бажариш.
25. Допингга қарши қоидалар спортчи томонидан бузилган тақдирда контракт бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Спорт терма жамоаларини, шу жумладан уларни спорт мусобақаларига ва/ёки спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлашни ва уларнинг мазкур тадбирларда иштирок этишини таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади ва бунда қуйидагилар билан боғлик харажатлар назарда тутилади:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоаларининг ресурсларини ўқув-тренировка йиғинларида, спорт мусобақаларида ва/ёки оммавий спорт тадбирларида қатнашишда энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
фармокологик ва тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари, умумий даволаниш мақсадидаги дори-дармонлар ва боғлов-ўров материаллари олиш;
спорт иншоотлари, ускуналар, анжомлар ва техника воситалари, автотранспорт, отлар учун отхоналар, спорт кийимлари, анжомлари ва ускуналарини сақлаш учун хоналарни ижарага олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоаларининг ўқув-тренировка йиғинлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мусобақаларига, оммавий спорт ва бошқа спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларда қатнашиш жараёнида спорт терма жамоалари аъзолари учун йўл ҳақи, турар жой учун ва суткалик тўловлар тўлаш;
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
пухта ва ихтисослаштирилган комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳолатини (физиотерапевтик, психологик ва шу кабилар бўйича) тиклаш тадбирларини ўтказиш;
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини спорт формалари, махсус спорт кийимлари, анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш;
ўқув-методик ва тиббий-педагогик кўрикдан ва назоратдан ўтказишни таъминлаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоалари спортчиларини, аъзоларини самарали тайёрлаш мақсадида илмий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш;
(26-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аккредитация, визалар олиш учун, ўқув-тренировка йиғинларида, спорт мусобақаларида, оммавий спорт ва бошқа спорт тадбирларида спорт терма жамоалари аъзоларининг қатнашиши учун бадаллар тўлаш;
(26-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
допинг назорати ўтказиш;
аэропортлар, темир йўллар, автомобиль вокзаллари ва сув портлари йиғимларини тўлаш;
спорт анжомлари ва ускуналарини ташиш;
замонавий талабларга жавоб берадиган зарур спорт, техник ва электрон ускуналар, анжомлар ва бошқа воситаларни сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоалари мутахассисларининг касбий малакасини ошириш (конференциялар, курслар, семинарлар ва шу кабиларда қатнашиш) ҳамда уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш;
(26-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоаларини тегишли илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш, спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларининг телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда чиқишларини ташкил қилиш,спорт терма жамоалари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, спорт терма жамоалари тўғрисидаги турли плакатлар, буклетлар, тақвимлар ва шу кабиларни чиқариш;
(26-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ёқилғи-мойлаш материаллари, йилқилар учун ем-хашаклар ва бошқа зарур материаллар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт терма жамоалари аъзоларининг маданий-маърифий, ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияси даражасини, шунингдек махсус ҳамда умумтаълим билимларини ошириш;
(26-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
суғурталаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Спорт терма жамоаларининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиши
(IV бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Спорт терма жамоаларининг ҳам республика ҳудудида, ҳам чет эллардаги оммавий спорт тадбирларида қатнашиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Терма жамоалар иштирокидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси, спорт терма жамоаларини тайёрлаш режаларига, шу жумладан спортчиларни тайёрлашнинг индивидуал режаларига, шунингдек спорт ёки жисмоний тарбия тадбирлари ҳақидаги низомлар (регламентлар)га мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Спорт терма жамоалари аъзолари мансуб бўлган ташкилотлар ҳамда спорт терма жамоалари аъзоларининг ўзлари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига чақириш тўғрисида ва режалаштирилаётган бориш йўналиши тўғрисида тадбирлар ўтказиладиган санадан камида 15 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, спорт тадбирининг (ҳар бири бўйича алоҳида) маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг номма-ном таркиби спорт терма жамоаларининг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ спортчилар ва тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан шакллантирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Спорт терма жамоалари спортчилари, аъзолари учун уларни тайёрлашнинг тасдиқланган индивидуал режаларига мувофиқ индивидуал ўқув-тренировка йиғинларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказишга йўл қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Спорт терма жамоалари аъзоларининг натижаларини ҳисобга олиш ва уларни рағбатлантириш
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Спортчиларнинг - спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳудудий ҳамда республика спорт мусобақаларидаги ва/ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларидаги иштироки натижалари (ғалаба, совринли ўринни эгаллаш, рекорд ўрнатиш ва шу кабилар) бўйича ҳисобланган очколар мажбурий тартибда:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
улар мансуб бўлган ташкилотлар;
юқори спорт натижаларини кўрсатган вақтда улар рўйхатдан ўтказилган республика ҳудуди ҳисобига ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Спортчиларнинг - спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳудудий спорт мусобақаларидаги ва/ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларидаги иштироки натижалари (ғалаба, совринли ўринни эгаллаш, рекорд ўрнатиш ва шу кабилар) бўйича ҳисобланган очколар халқаро спорт ташкилотларининг якунларига кўра ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
34. Параллел ҳисобланадиган очколарни бериш:
бошқа жисмоний тарбия ташкилотига ўтган спортчи учун, янги ва илгариги спорт ташкилотида параллел равишда ҳисобга олинган ҳолда;
республиканинг бошқа ҳудудидаги таълим муассасаларида ўқиш даври учун;
ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ даври учун амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Спорт терма жамоаларининг Олимпиада ва Осиё ўйинларида, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, кубокларида, шунингдек бошқа халқаро спорт мусобақаларида эришган юқори спорт ютуқлари учун спорт терма жамоалари аъзолари белгиланган тартибда:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
давлат мукофотлари;
спорт унвонлари, нишонлар, дипломлар, ёрлиқлар, кубоклар, медаллар, вимпеллар;
моддий, мулкий ва бошқа буюмлар;
турли қимматбаҳо совғалар;
рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан мукофотланишлари мумкин.
VI. Якунловчи қоидалар
36. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
37. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) спорт терма жамоалари таркибини шакллантиришининг ва унга спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни киритишнинг тўғрилиги юзасидан жавоб берадилар.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт терма жамоалари тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
(шакл)
(1-илованинг кўрсаткичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ёш тоифалари, жинсий мансублиги бўйича асосий таркибдан ва захирадан (стажёрлардан) шакллантириладиган спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзолари – спортчилар, тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг рўйхат бўйича таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.

________________

(ташкилотнинг номи)

___________________даги

(йил) (кун) (ой)

_____-сон буйруғига

____- илова

_____________________________________________ терма жамоасининг

(миллий, вилоят, шаҳар, спорт клуби, мактаб ва бошқалар)

____________________________ ______________ бўйича 20__ йил учун

(ёши, жинси бўйича) (спорт тури)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили, паспорти маълумотлари

Спорт унвони (разряди)

Жисмоний тарбия-спорт ташкилоти

Манзили (вилоят, шаҳар, туман)

Иш, ўқиш жойи

Натижаси

Тренернинг Ф.И.О.


Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling