1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат


Download 21.7 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi21.7 Kb.
#1260482
Bog'liq
720 10.05.1999 (ишдан бўшаш нафақаси ва моддий мадад тўлаш таиртиби)




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.03 Меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилиш тартиби]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]

«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
1999 йил 15 апрель
684/04-1-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Касаба
Уюшмалари Федерацияси
Кенгаши
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Товар ишлаб чиқарувчилар ва
тадбиркорлар палатаси
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ АЛОҲИДА АСОСЛАРГА КЎРА БЕКОР ҚИЛИНИБ, ОГОҲЛАНТИРИШ МУДДАТИ ПУЛЛИК КОМПЕНСАЦИЯГА АЛМАШТИРИЛГАНДА ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ МАДАД БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
тушунтириш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 майда 720-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилиниши нияти ҳақида, ходимни Меҳнат кодекси 102-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда огоҳлантириши лозим ва бу огоҳлантириш муддатлари уларга мувофиқ келадиган пуллик компенсацияга алмаштирилиши мумкин.
Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш:
ходим билан иш берувчининг ўзаро келишуви асосида (102-модданинг иккинчи қисми);
ходим билан келишувсиз (102-модданинг учинчи қисми);
иш берувчининг хоҳиши асосида (102-модданинг тўртинчи қисми) амалга оширилади.
Огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилганда, ходимнинг Меҳнат кодекси 67-моддасининг биринчи ва учинчи қисмида назарда тутилган моддий мадад олишга оид қўшимча кафолатлари сақланиб қолади, ҳамда у меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг иккинчи ва учинчи ойлар давомида ишга жойлашмаган тақдирда унга иккинчи ва учинчи ойлар учун илгариги иш жойидан ўртача иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳам ўзгармайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мисол. Меҳнат шартномаси 1 мартдан бекор қилиниши ҳақидаги билдирув хати билан ходим 1 январда ёзма тарзда огоҳлантирилди. Лекин, ходим билан иш берувчининг келишуви асосида ушбу огоҳлантириш муддати пуллик компенсацияга алмаштирилди ва ходим билан меҳнат шартномаси 1 январдан бекор қилинди. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб равишда (январь, февраль ойлари учун) пуллик компенсация ва бир ойлик (январь учун) ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Агарда ходим, ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхаси билан тасдиқласа (электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш my.mehnat.uz электрон манзили бўйича электрон меҳнат дафтарчасининг ноёб рақамини киритиш ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилиш орқали амалга оширилади), Меҳнат кодексининг 67-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган иккинчи ой (февраль) учун ўртача ойлик иш ҳақини март ойида олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу ходим, меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ўттиз календарь кун ичида, яъни 2 январдан 31 январгача бўлган муддатда маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса ва апрель ойида бу тўғрисида меҳнат органининг маълумотномасини тақдим қилса, унга учинчи ой (март) учун ҳам илгариги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.
(еттинчи ва саккизинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 4 мартдаги 11-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 720-1, 01.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 10/21/720-1/0267-сон)

Download 21.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling