1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Download 1.42 Mb.
|
0020-22 22.01.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- 450 та гача 650 та гача 800 та гача
- Лаборатория таҳлиллари ўтказиш хоналари Клиник бўлим
- Цитологик текширувлар бўлими
- Поликлиника бўлими таҳлилларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш хонаси
- Спермаларни таҳлил қилиш лабораторияси
- Гистология лабораторияси
Изоҳ: * замонавий асбоб-ускуналар мавжуд бўлса, ушбу лабораториялар хоналарини бирлаштириш мумкин; ** катта бўлмаган лабораторияларда қоннинг биокимёвий ва морфологик таҳлиллари учун таҳлил хоналарини бирлаштириш мумкин; *** кийиниш хонаси фақатгина режимли лабораториялар учун кўзда тутилади; **** реал вақтда ПЗРдан фойдаланилганда 2 та хонадан фойдаланиш мумкин. ***** гистология лабораторияларини турар жой ва жамоат биноларида жойлаштириш мумкин эмас. 16-§. Биоматериалларни транспортировка қилишга бўлган талаблар 188. Қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликларини олиш пункти амалдаги санитария қоидалари талабларига жавоб берадиган бино ва иншоотларда ташкил этилиши мумкин. 189. Асосий лабораториядан алоҳида ташкил этиладиган қон ва биологик суюкликларни олиш пунктлари қуйидаги хоналардан иборат бўлиши керак: кутиш зали — 6 м2; қон олиш хонаси — 10 м2; бошқа биологик суюқликларни олиш хонаси (мазкур санитария қоидаларининг 12-жадвали асосида); ходимлар хонаси — 12 м2; ҳожатхона — 1,2 м2. 190. Бир маротаба ишлатиладиган тиббий буюмларни утилизация қилиш амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилиши керак. 17-§. Функционал-диагностика бўлими (хоналари) 191. Функционал-диагностика бўлимлари (хоналари) ва марказларини лойиҳалаштиришда рентген ва физиотерапия аппаратураси, кучланиш кабеллари, энергия билан таъминловчи қурилмалар, электр панеллари ва электр жавонлари, лифтларнинг машина бўлимлари ва юқори вольтли узатиш линияларининг диагностика ускуналарининг кўрсаткичларига таъсирини ҳисобга олиш ҳамда диагностика хоналарини экранлаштириш бўйича тадбирлар кўзда тутилиши керак. 192. Функционал-диагностика бўлимлари ва марказларини лойиҳалаштиришда қуйидаги талабларни инобатга олиш лозим: ташхис қўйишда муолажаларни (эндоскопия, бронхоскопия ва колоноскопия) битта хонада ўтказишга йўл қўйилмайди; бемор билан қулай иш шароитларини яратиш учун хоналар ҳавоси нормал ҳароратда ушлаб турилиши (кондиционер); ерга уланган симли электр экранини ўрнатиш (шу жумладан ойналарни экранлаштириш); шовқиндан ҳимоя қилишга қўйиладиган юқори талаблар; тебранишга оид шовқинларни бартараф этиш; парда ёрдамида тўсиш. 193. Эндоскопия бўлими эндоскопия муолажасидан олдин дезинфекция қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида етарли миқдордаги эндоскоплар билан таъминланиши керак. 194. Ҳар бир эндоскопия хонасида эндоскоплар ва унинг таркибий қисмларини зарарсизлантириш учун ҳар бир йўналиш учун 4,0 м2га эга хона ташкил этилиши керак. Ушбу хоналар алоҳида ҳар бир йўналиш учун (гастроскоп, колоноскоп ва б.) ультратовушли ювиш машиналари жиҳозланиши керак. 195. Функционал-диагностика бўлимлари хоналарининг майдонини 13-жадвалга мувофиқ белгилаш лозим. 196. Томограф қувватини инобатга олган ҳолда экранлаштириш Фарадей қафаси ёрдамида амалга оширилади. Ташхис хоналаридаги девор, шифт, пол, эшик ва деразалар конструкцияси туташган хоналардаги электр магнит майдони даражаси рухсат этилган қийматларгача (ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига биноан) камайтирилишини таъминлаши керак. Девор, шифт, пол, эшик ва деразаларни товушдан изоляциялаш асбоб-ускуналар кўрсатадиган акустика таъсирининг ҳисобларига мувофиқ бажарилиши ҳамда туташ хоналарда шовқинга оид гигиеник талабларни (ушбу санитария қоидаларининг 4-иловага биноан) таъминланиши керак. 197. Ультратовуш ташхис хоналарининг асбоб-ускуналарининг жойлаштирилиши ультратовуш текширувларини бажарувчи тиббий ходимларнинг меҳнат шароитларига қўйиладиган гигиеник талабларга жавоб бериши керак. Ультратовушнинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасида келтирилган. 13-жадвал Функционал диагностика бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling