1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]
Download 1.42 Mb.
|
0020-22 22.01.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқумли касалликлар блоки
- Контакт линзалар лабораторияси
- Тиш-техник лабораторияси
14-§. Физиотерапия бўлими 150. Физиотерапия бўлими ДПМнинг (шифохона, поликлиника, диспансерларнинг) таркибий тузилмаси бўлиб ҳисобланади. Ушбу муассасаларнинг қуввати, таркиби ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда физиотерапия бўлими алоҳида бўлиши ёки умумий даволаш бўлимлари бирлаштирилиши мумкин. 151. Физиотерапия бўлими даволаш бўлимлари билан қулай боғлиқликда лойиҳалаштирилиши лозим. Бўлимни лойиҳалаштиришда беморлар ушбу бўлимга шифохонанинг қайси даволаш-диагностика бўлимларидан кўпроқ келишини инобатга олиш лозим. 152. Ўз поликлиникасига эга бўлган шифохоналарда ва диспансерларда физиотерапия бўлими, одатда марказлаштирилган ёки поликлиника билан қулай боғлиқликда жойлаштирилади. Ушбу бўлимларни лойиҳалашда шифохонадаги ва поликлиникадаги беморлар оқимини максимал равишда ажратилишини (кириш эшиклари бўлиб-бўлиб жойлаштирилишини, мустақил кутиш заллари ёки хоналардан ҳар хил вақтда фойдаланиш имконияти мавжудлигини) таъминлаш лозим. Поликлиникалар ва шифохоналарнинг поликлиника бўлимлари таркибида болалар бўлимлари мавжуд муассасаларда бўлим таркибида лойиҳалаштириш тавсия этилади. 153. Физиотерапия бўлимининг алоҳида хоналари болалар шифохоналарининг даволаш бўлимлари, туғруқхоналарнинг ҳомиладорлик патологияси бўлимларида, ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда бундай даволаш турларига анча юқори эҳтиёжи бўлган беморлар улуши кўпроқ бўлган даволаш бўлимларида (неврология, нейрохирургия, травматология, ортопедия ва кардиология) ҳам лойиҳалаштирилиши мумкин ва бу талаблар лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади. 154. Ушбу хоналарда муолажалар жойининг сони физиотерапия хоналарининг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади. 155. Сув ва шифобахш балчиқ билан даволаш усуллари қўлланадиган физиотерапия бўлимлари ташкил этилганда, физиотерапия бўлимларини «нам» (сув, шифобахш балчиқ билан даволаш) ва «қуруқ» (электр, нур ва иссиқлик билан даволаш) ҳудудларига бўлиниши зарур. Ушбу талаблар намлик, электр хавфсизлиги ва хоналарни пардозлаш ишларини белгилаш учун боғлиқ. Сувда ҳаракатланиш билан даволаш хонаси ҳам «нам» ҳудудга тегишли бўлиб, улар одатда биринчи қаватда сув билан даволаш хоналари билан бирга режалаштирилади. 156. Физиотерапия бўлимининг «қуруқ» ҳудудидаги хоналар ҳар қандай қаватларда жойлаштирилиши мумкин, бироқ бўлимнинг ташкилий бирлигини инобатга олиб, иккала ҳудудларнинг қулай боғлиқлигини кўзда тутиш лозим. 157. Шифобахш балчиқ билан даволаш, сероводородли ва радонли ванна хоналарини бевосита палата бўлимларининг остида жойлаштириш мумкин эмас. 158. Барча металл буюмлар ва асбоблар ҳимояловчи ерга уланган сим билан таъминланиши лозим. Кабиналарнинг металл конструкциялари девордан ва полдан изоляция қилинган бўлиши лозим. 159. Нурлантирувчи ускуналар узоқда жойлаштирилган микротўлқин терапиясини ўтказиш учун жиҳозларни микросимли мато билан изоляция қилинган хоналар ёки кабиналарда жойлаштириш лозим. 160. Қуввати 100 Вт юқори бўлган стационар ультра юқори частота (УЮЧ) жиҳозлари ёки қуввати 100 Вт кам бўлган 4 та ёки ундан ортиқ ультра юқори частота (УЮЧ) жиҳозларини бошқа электр ва нур билан даволаш хоналари билан ёнма-ён бўлган алоҳида хонада жойлаштириш зарур. 161. Ультра юқори частотали ва ўрта юқори частотага эга нурланишга эга физиотерапия ускуналари нурланиш йўналиши бинонинг ташқи деворига йўналтирилган бўлиши керак. 162. Ультра юқори частотали ва ўрта юқори частотали аппаратларидан нурланиш шаклланишини олдини олиш мақсадида ён томондаги физиотерапевтик қурилмалардан беморлар ва ходимларга нурланиш таъсирини камайтирадиган қилиб жойлаштириш керак. 163. Электр уйқу билан даволаш хонасини товушдан изоляция қилиш шароитларида жойлаштирилиши лозим. Деразалар участканинг энг сокин ҳудудида жойлашиши зарурлигини инобатга олиб, уни бўлимнинг кириш-чиқиш қатнови бўлмаган ҳудудида жойлаштириш тавсия этилади. Хона товушдан ҳимоя қилувчи шлюз ролини ўйнайдиган кузатиш ойнасига эга аппаратхонага эга бўлиши, шунингдек ёруғлик ва товушдан ҳимояловчи пардалар бўлиши керак. 164. Фотарий ультрабинафша нурлари билан профилактик нурланишга оид гуруҳли муолажаларни олиб бориш учун мўлжалланади. Ушбу муолажа тури болалар ДПМлари, санаторий-профилакторийлар ва поликлиникаларда кўзда тутилади. Фотарий қошида беморлар учун кийиниш хонаси ҳамда тиббий ҳамширанинг иш жойи ташкил этиладиган пульт хонаси кўзда тутилади. Пульт хонаси майдони камида 0,5 м2 бўлган шишали кузатиш ойнасига ва товушли сигнализацияга эга бўлиши керак. Пульт хонасига кириш муолажа хонаси орқали ташкил этилади. 165. Рефлексотерапия хонаси иккита ёнма-ён жойлашган изоляция қилинган хоналардан, яъни алоҳида хоналарда жойлаштириладиган шифокор хонаси ҳамда 4 — 6 та муолажа ўринлари билан жиҳозланган муолажалар хонасидан иборат бўлиши лозим. Беморлар учун кушеткалар ва креслолар жойлаштирилади ва уларни жойлаштиришда ходимларнинг икки тарафдан иш олиб бориш имконияти кўзда тутилади. 166. Иссиқлик билан даволаш хонаси парафин ва озокерит даволаш муолажаларини ўтказиш учун мўлжалланган. Хона қошида ҳаво тортувчи жавон билан жиҳозланган парафин ва озокеритни иситиш учун қўшимча хона лойиҳалаштирилиши лозим. 167. Умуртқа поғонасини тортиш хоналарининг олдида дам олиш хонаси жойлаштирилиши лозим. 168. Шифобахш балчиқ билан даволаш зали душ кабиналари билан туташган алоҳида кабиналардан ҳамда беморлар ечинадиган иккита кабинадан иборат бўлиши лозим. Беморлар учун кириш эшиги фақатгина ечиниш кабиналари ва душхоналари орқали кўзда тутилади. 169. Шифобахш балчиқ муолажалари балчиқ билан даволаш хоналар таркибига киритилади, лекин ушбу хоналар электр билан даволаш хоналарига қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилган алоҳида изоляция қилинган хонада амалга оширилиши лозим. 170. Шифобахш балчиқ билан даволашга оид муолажалар жойининг умумий сони 7 ва ундан ортиқ бўлганда, шифобахш балчиқни ташиш ва иситиш жараёни механизацияланган бўлиши керак. Уларнинг сони камроқ бўлганда шифобахш балчиқ билан даволаш залига туташган шифобахш балчиқ тайёрлаш хонасига узатилиб, у ерда махсус иситиш воситаларида ёки ташувчи қурилмаларида иситилади. 171. Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони 11-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим. 11-жадвал Физиотерапия бўлими хоналарининг майдони ва тавсия этиладиган таркиби
Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling