1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида
-модда. Нодавлат таълим ташкилотлари
Download 324 Kb.
|
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)
31-модда. Нодавлат таълим ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг. Нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади, бундан мактабдан ташқари таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари мустасно. (31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон) Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради. Олдинги таҳрирга қаранг. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари томонидан битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши мумкин. Бунда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтиши керак. (31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон) Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради. Нодавлат таълим ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва юқори касбий маҳоратга эга бўлган педагог кадрлар ва бошқа кадрларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаcи ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади. Download 324 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling