1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


-модда. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш


Download 324 Kb.
bet18/33
Sana11.05.2023
Hajmi324 Kb.
#1455006
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)

38-модда. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш барча талабгорлар учун таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши принципи асосида амалга оширилади, шахсларнинг айрим тоифалари бундан мустасно, уларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилиши мумкин.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари талабгорларни ва (ёки) уларнинг ота-онасини ёки бошқа қонуний вакилларини устав, лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (нодавлат таълим ташкилотлари учун), давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат (бундан мактабдан ташқари нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно), ўқув дастури ҳамда таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириши шарт.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар ўқишга ўз ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилигига ва тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан қабул қилинади.
Айрим таълим ташкилотларига (олий таълим муассасаларига, академик лицейларга, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва бошқаларга) ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Таълим ташкилотларига танлов асосида ўқишга қабул қилиш чоғида танлов иштирокчиларига танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
Давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат гранти ва (ёки) тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
Давлат таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Нодавлат таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартиби ушбу таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.
Чет эллик фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим муассасаларига қабул қилиш тўлов-шартнома асосида (бундан давлат гранти ажратилган ҳоллар мустасно) амалга оширилади.
Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш чоғида имтиёзли контингент учун қўшимча қабул параметрлари белгиланади.

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling