1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим соҳасидаги ваколатлари


Download 324 Kb.
bet10/33
Sana11.05.2023
Hajmi324 Kb.
#1455006
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)

24-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Таълим инспекцияси деб юритилади) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати устидан назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, таълим соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органидир.
Таълим инспекцияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотларини (бундан мактабдан ташқари таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно) аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, шунингдек таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказади;
(24-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнининг сифати мониторингини амалга оширади;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог ходимларига лавозимлар ва малака тоифаларини бериш жараёнини назорат қилади ҳамда унда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар беради фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган шахслардан хабарномалар қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади;
(24-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқланган таълим тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари юзасидан тегишли давлат бошқаруви органларига ва таълим ташкилотларига тақдимномалар киритади.
(24-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим инспекцияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling