Давлат активларининг реестрини юритиш


Download 0.83 Mb.
Sana15.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1487652
Bog'liq
реестр бўлими (3)





“Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими

Бўлим бошлиғи

Муллаев Зухриддин Мухаммадалиевич

Manzil: Namangan shahri A.Navoiy ko’chasi 72-uy

Telefon:

E-mail:

Sayt:

+998(69) 233-12-85

namangan@davaktiv.uz

https://namdavaktiv.uz











Бўлим бошлиғининг - Функция ва вазифалари:

“Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими фаолиятининг асосий вазифаси тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳудуддаги давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобини юритади. Давлат ташкилотларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги чораклик ҳисоботларини Ахборот тизимига киритилишини таъминлаш, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни Ахборот тизимига киритилишини таъминлашдан иборат.


Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

“Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими фаолиятининг асосий вазифаси тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳудуддаги давлат иштирокидаги корхоналар ҳисобини юритади.


давлат ташкилотларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги чораклик ҳисоботларини Ахборот тизимига киритилишини таъминлаш;
давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни Ахборот тизимига киритилишини таъминлаш;
давлат ташкилотлари томонидан давлат мулки объектлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг Ахборот тизимига тўғри киритилганини ўрганиш ҳамда тўлиқсиз, сифатсиз киритилган ҳисоботларни тўғрилигини таъминлаш;
давлат мулки объектлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаган давлат ташкилотларининг юқори турувчи органларига ва Давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахсларга ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқарма номидан хатлар чиқариш;
Давлат ташкилоти, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига белгиланган муддатларда киритилмаган ёки тўлиқ киритилмаган тақдирда, ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли давлат ташкилоти шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаатлар юборилишини таъминлаш.
“Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими ходимлари ушбу Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.

Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими қуйидаги ҳуқуқларга эга:


- ҳудудидаги давлат иштирокидаги корхоналардан тегишли ҳисоботларни талаб қилиб олиш;


- бўлимга юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида ходимларни хизмат сафарига юбориш юзасидан раҳбариятга таклиф киритиш;
- бўлимга топширилган вазифаларни ходимларга тақсимлаб беради;
- Республика ва вилоят миқёсидаги семинарларда, йиғилишларда, анжуманларда ва ҳудудий бошқарманинг йиғилишларида қатнашиш;

- бўлим ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқyқ ва ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин;


- амалдаги меҳнат қонунчилигида ва ҳудудий бошқарманинг ички меҳнат интизоми қоидалари ҳамда мазкур йўриқномада кўзда тутилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.
“Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат активларининг реестрини юритиш” бўлими қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

- унга ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариши;


- ўз фаолият йўналиши доирасида раҳбариятнинг қонуний топшириқларини ўз вақтида бажариши;
- ўз хизмат фаолиятида ўзига маълум бўлган ва бошқа шахсларнинг фойдаланиши чекланган маълумотни ошкор қилмаслиги ёки ундан ўз манфаати йўлида фойдаланмаслиги;
- сўзсиз ижро интизоми ва меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиби қоидалари ва барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган Одоб ахлоқ қоидаларига риоя этиши;
Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling