1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Таълим тўғрисида


Download 324 Kb.
bet3/33
Sana11.05.2023
Hajmi324 Kb.
#1455006
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ЎРҚ-637 23.09.2020 (1)

5-модда. Таълим олиш ҳуқуқи
Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
Таълим олиш ҳуқуқи:
таълим ташкилотларини ривожлантириш;
таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш;
ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
умумий ўрта, ўрта махсус таълимни ва бошланғич профессионал таълимни бепул олиш;
оилада ёки мустақил ўқиш орқали таълим олган фуқароларга, шунингдек умумий ўрта таълим олмаган шахсларга аккредитациядан ўтган давлат таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида таълим олишга ҳақлидир.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
2-боб. Таълим тизими, турлари ва шакллари
6-модда. Таълим тизими
Таълим тизими:
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини;
таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотларни;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади.
Таълим тизими ягона ва узлуксиздир.

Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling