Америка таълим тизими Ўзбекистон таълим тизимини ўзгартириши мумкинми? «Дарё» колумнисти, «Буюк Келажак»
Download 79,11 Kb.
|
АҚШ таълим тизими
19.04.2019, 10:55 73352 Америка таълим тизими Ўзбекистон таълим тизимини ўзгартириши мумкинми? «Дарё» колумнисти, «Буюк Келажак» экспертлар кенгаши аъзоси, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров АҚШ таълим тизими Ўзбекистон таълим тизимига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги хусусида ўз фикрларини айтиб ўтади. Фото: Google Photos Иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан мустақил бўлишни хоҳлаган давлат учун таълим ҳал қилувчи ўрин тутади. Фикримизча, ушбу мақсадга эришиш учун Ўзбекистоннинг олдида ҳали узоқ сафар турибди. Мамлакатда яқин ўтмишда содир бўлган сиёсий ўзгаришлар натижасида ҳукумат таълим тизимининг муҳимлигини тушуниб етди. Шунга қарамай, буни исбот қилиш бу соҳада учун бироз илгари сурилиш бўлди холос. Илгари силжишнинг йўқлиги бугунги кун ўрганувчилар авлодининг талаб-эҳтиёжларидан тушунмаслик ва бехабарлик натижасидан келиб чиқади. Мактаб ва университетлар маъмуриятлари ечилиши лозим бўлган устувор масалаларни таълимнинг асосий мақсадидан узоқлаштириб юборишган. Натижада ўқитувчининг роли, обрўси тушиб кетди, ва бунинг оқибатлари яққол кўриниб турибди. Таълим тизимимизни такомиллаштириш йўлларининг бошқа мамлакат таълим тизимида биз топган усулларидан бири бошқа тизимни олиб кириб, жорий қилишдан иборат бўлди. Бироқ чет мамлакат таълим тизимида мавжуд асосий камчиликларини таҳлил қила олмаслик ёки кўра билмаслик бизнинг асосий муаммомиздир. Таълимни жорий қилиб, биз яна ўша муаммо такрорлаймиз ва мақсадларимизга эриша олмаймиз. Ушбу мақолада мен АҚШ таълим тизимининг асосий камчиликларини кўрсатиб ўтмоқчиман. АҚШда таълим тизимда мавжуд бир қатор муаммолар туфайли назарда тутилгандагидай самарадор эмас. Таълим сиёсати ва қарор қабул қилиш ишларида сиёсий ва ижтимоий фарқлар муаммоларининг сингиб кетганлиги туфайли ўқувчи-талабаларга хилма-хиллик билан қандай мурожаат қилиш, ўрганиш ёки зиддиятларни қандай енгиб ўтишнинг тўғри, фойдали усуллари таклиқ қилишмайди. Бунинг устига, ижтимоий-сиёсий масалалар атрофида ўтказилаётган кенг қамровли баҳсларнинг орасида, мактабларда фирибгарлик масаласи ва ҳатто баҳолаш тизимидаги номутаносибликлар ва эҳтимолий адолатсизлик масалалари каби ҳал қилинмаётган кўпроқ аниқ, қатъий муаммолар мавжуд. Кўп ҳолларда мактабларда мавжуд муаммолар Америка таълим тизимининг келажаги ҳақида қабул қилиниши керак бўлган муҳим қарорларни қабул қилишга хоҳиш, имкониятнинг йўқлиги билан боғлиқдай туюлади. Ҳақиқий ва жорий вақтда жиддий аҳамиятга ва қимматга эга бўлган масалаларга эътибор қаратишнинг ўрнига, ички низолар ва қарорларнинг йўқлиги билан вақт беҳуда сарфланмоқда. Баҳс-мунозарларда вақтни бекор ўтказишнинг ўрнига умумий маънода тизимга таъсир қилувчи ва билимли ёшларни тайёрлаш каби натижа берувчи каттароқ масалаларни ҳал қилиш ва бошқа мавзулар ҳақида баҳс-мунозаралар Америкада таълим сифати яхшилангандан кейинги вақтларгача сақлаб қўйилиши лозим. Америка таълим тизими муаммолари ва заиф томонлари:
Юқори синф мактабларида таълим олиш нархининг тобора ошиб бориши университетларда таҳсил олишни хоҳлайдиган Америка талабаларининг сонининг пасайишига олиб келди. Замонавий Америка таълим тизимида жиддий муаммолар мавжудлиги воқелик. Агар биз замонавий таълим тизими бизнинг таълим тизимимизни ўзгартиришини хоҳласак, бошқа мамлакатларнинг таълим тизими, ўзимизнинг таълим тизимимизнинг халоскори бўлади деб ҳисоблашни бас қилишимиз керак. Биз амалда мавжуд тизимларни тўлалигича эмас, балки энг яхши амалиётларни таҳлил қилиб, жорий қилишимиз лозим, чунки чет мамлакатнинг таълим тизимига жиддий боғлиқ бўлиш нотўғри бўлиши мумкин, чунки бизда ходим-кадрлар, инсон капитали, логистик кўмак, молиявий заҳиралар ва технологиялар каби шароитлар уларники билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Download 79,11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling