II. Тунги вақтда амал қиладиган механизмларни жорий қилиш чора-тадбирлари
41.
|
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказий шаҳарларида ва Тошкент шаҳрининг камида 3 та туманида узунлиги 200 метр, эни 30 метрдан кам бўлмаган кўчаларда «Тунги мобил бозор» (кейинги ўринларда — мобил бозор)лар фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда, мобил бозорлар жойлашадиган кўчаларда:
ҳар жума, шанба ҳамда байрам (ишланмайдиган) кунларида мобил бозорлар фаолияти давомида унинг ҳудудидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракатини чеклаш;
кўчаларни пиёдалар ҳаракатланишига мослаштириш, мобил санитария-гигиена шохобчалари ва чиқинди қутиларини ўрнатиш, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам хизматлари билан таъминлаш;
кўчаларда мобил савдо расталари жойлашуви схемасини яратиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил
июнь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Ишлаб чиқиш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қулдошев),
Миллий гвардия (Р. Джураев)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
42.
|
Ҳудудларда ташкил этиладиган «туризм кўчалари»ни боғловчи, тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил майдан бошлаб
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)
|
43.
|
Тунги вақтларда фаолият олиб борувчи маданият ташкилотлари ва кинотеатрлар рўйхатини шакллантириш.
Туристларга кўрсатиладиган янги хизмат турлари (театр шоулари, ҳаво шарида экскурсия, мажмуа тарихи ҳақида қисқа метражли фильмлар намойиши ва бошқалар)ни ташкил этиш чораларини кўриш.
Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил июлдан бошлаб доимий равишда
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),
Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов),
Савдо-саноат палатаси (И. Жасимов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
44.
|
Тошкент шаҳрида:
кечаю кундуз ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчасини ташкил этиш;
ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;
очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил давомида
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
45.
|
Хорижий мамлакатларнинг илғор ва синовдан ўтган тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, тунги вақтда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳоли осойишталигини (рухсат берилган шовқин даражасида) таъминлаш талаблари
ва тартибини тасдиқлаш.
Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат.
|
2022 йил
июль
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев),
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
46.
|
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тунги вақтда фаолият юритишини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил
сентябрь
|
—
|
Амалга ошириш учун — Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
47.
|
Тунги вақтда оммавий ва маданий-кўнгилочар, шу жумладан гастрономик туризм йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:
тадбирларни очиқ майдонлар, маданият ва истироҳат боғлари ҳудудларида маданий-томоша ташкилотлари, маҳаллий ва хорижий санъаткорларнинг чиқишлари шаклида ташкил этишни назарда тутиш;
тадбирларни тўлиқ санитария-эпидемиология талаблари асосида ташкил этиш;
тадбирларда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва китоблар савдоси, кўча рассомлари фаолияти ҳамда кўчма овқатланиш (food truck) шохобчалари, мобил санитария-гигиена шохобчалари фаолиятини ташкил этишни назарда тутиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил майдан бошлаб доимий равишда
|
Ижрочилар маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
48.
|
Замонавий туристик классдаги автобусларни харид қилган тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисмини субсидиялаш тартибини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат.
|
2022 йил июль
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов,
Қўчқоров)
|