Т/р
|
Чора-тадбир номи
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбаи
|
Ижро учун масъуллар
|
Назорат учун масъуллар
|
I. Ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
|
1.
|
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш («Cashback») тартибини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил август
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
2.
|
Ички саёҳатлар учун харажатларнинг бир қисмини қайтаришни назарда тутувчи платформани ишга тушириш ҳамда уни тизимли равишда такомиллаштириб бориш. Бунда, мазкур платформани ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар саёҳат харажатларини қайтариш учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил август
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
3.
|
Ўқувчи, талаба ва ёшлар (7 — 30 ёш) ўртасида «Ёшлар туризми ойлиги» ва «Ёшлар туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш. Бунда:
таътил вақтида республиканинг диққатга сазовор жойларига мавсумий имтиёзли саёҳат пакетларини ташкил этишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
олий таълим муассасалари талабалари харажатларининг бир қисмини олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшлар ташрифлари харажатларининг бир қисмини (ёки транспорт харажатини тўлиқ) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш;
ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
маданий мерос объектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифларини ташкил қилиш;
ёшларнинг маданий мерос объектлари ва музейларга ташрифи давомида маҳорат дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш, тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойишини йўлга қўйиш назарда тутилади.
Амалга ошириш шакли: комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
|
2022 йилдан бошлаб
доимий равишда
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
4.
|
«Ёшлар туризми ойлиги» доирасида «Ёшлар туризми» қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш.
Қурултойни ташкил этиш ва ўтказиш учун вазирлик ва идораларнинг вазифаларини белгилаш.
Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
июль
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов, Қўчқоров)
|
5.
|
12 ёшли ўқувчилар ўртасида «Ёш сайёҳ» фахрий ёрлиғини таъсис этиш. Бунда:
ўқувчилар учун айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг экотуризмга рухсат этилган ҳудудларига қисқа муддатли саёҳатларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
саёҳатлар давомида ўқувчилар томонидан топширилиши лозим бўлган нормативларни (камида 4 марта пиёда юриш сафарларига чиқиш, ҳудуд бўйлаб йўналишни топиш, дам олиш учун жойни танлаш, олов ёқиш, чодир ўрнатиш ва бошқалар) ишлаб чиқиш;
нормативларни топширган ўқувчиларни фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш назарда тутилади.
Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил июль
|
—
|
Ишлаб чиқиш учун — Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов)
Амалга ошириш учун — Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
6.
|
«Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида яшайдиган 200 нафар ёшларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимидаги техникумларда давлат гранти асосида ўқитиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб
ҳар йили
|
Республика бюджети маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
7.
|
Ўқувчи, талаба ва ёшларни мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, қадимий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар билан таништириш мақсадида «Ватанимнинг тарихини ўрганаман» ва «Мозийга саёҳат» лойиҳаларини амалга ошириш.
Ҳар бир ўқувчи, талаба ва ёшлар ташриф буюриши тавсия этиладиган туризм намойиши объектлари рўйхатини тасдиқлаш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил июль
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
8.
|
Ўзбекистоннинг туризм харитасини чоп этиш ва республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларини харита билан таъминлаш.
Амалга ошириш шакли: туризм харитасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил июль
|
Республика бюджети маблағлари
|
Чоп этиш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)
Амалга ошириш учун — Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
9.
|
Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори (кейинги ўринларда — Туризм транспорт коридори) бўйлаб туризм йўл бўйи инфратузилмаси жойлаштириладиган ер участкаларининг электрон харитасини ишлаб чиқиш. Бунда, олдиндан хабар қилиш тартибига амал қилган ҳолда «Ўзаэронавигация» марказига тўланадиган тегишли тўловлардан озод этиш.
Амалга ошириш шакли: ер участкаларининг электрон харитасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил
июль
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Ишлаб чиқиш учун — Кадастр агентлиги (А. Аллаберганов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
10.
|
Туризм транспорт коридори бўйлаб замонавий «Карвонсарой»лар фаолияти йўлга қўйиладиган объектларнинг намунавий лойиҳалари ва пляж зоналарининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил июль
|
Ижрочилар маблағлари
|
Ишлаб чиқиш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
11.
|
Туризм намойиши объектларига олиб борадиган йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун уларни мақсадли давлат дастурларига киритиб бориш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил
1 июндан бошлаб доимий равишда
|
—
|
Рўйхатни шакллантириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев)
Мақсадли давлат дастурларига киритиш учун — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)
|
12.
|
Экстремал туризмни ривожлантириш мақсадида шакллантирилган рўйхатга асосан қояларга чиқиш нуқталарини аниқлаш ва тегишли белгилар ўрнатган ҳолда кемпинг учун жойларни белгилаш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил сентябрь
|
—
|
Рўйхатни шакллантириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
13.
|
Хорижий туристларга саёҳатнинг барча босқичларини ташкиллаштиришга кўмаклашувчи веб-сайтлар, мобил иловаларни яратиш.
Бунда, танлов эълон қилиб, энг яхши веб-сайт ва мобил иловалар учун грант ажратиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил август
|
Республика бюджети маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
14.
|
Тошкент шаҳрида май ойининг биринчи декадасида «Тошкент гуллар фестивали»
ва «Тошкент симфоника фестивали» ҳамда июнь ойида «Гастрономик фестиваль» ўтказиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил май-июнь
|
Республика
ва маҳаллий бюджет маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
15.
|
Республика ҳудудларида ўтказиладиган фестивалларнинг медиа-режасини тасдиқлаш ва ушбу фестивалларни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот қилиш.
Тарғибот ишларини амалга ошириш учун 10 миллиард сўм ажратиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил май
|
Республика бюджети маблағлари
|
Ишлаб чиқиш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
16.
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, жумладан қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналарда ўрнатилган тартибда туристлар ҳаракатланиши учун йўлакларни белгилаш, ушбу йўлакларда кўрсаткичлар ва бошқа навигация белгиларини ўрнатиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил октябрь
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
17.
|
Маданий мерос объектлари ва уларнинг атрофидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқиш.
Бунда, маданий мерос объектлари ҳудудларига беш тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситалари киритилмаслигини назарда тутиш.
Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил август
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),
Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
18.
|
Ташкилот ва идораларга бириктирилган маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.
Амалга ошириш шакли: ахборот-таҳлилий маълумот тайёрлаш.
|
2022 йил ноябрь
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуруллоев),
Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев),
«Вақф» хайрия жамғармаси (Я. Абдурахмонов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
19.
|
Чехиянинг Карлови Вари, Мариан Лазни, Словакиянинг Пиештянь, Озарбайжоннинг Нафталан каби санаторий-курорт шаҳарлари тажрибаси асосида республикадаги санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бунда, табиий ҳудуд ва ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда қўшимча туризм хизматларини ташкил этишни назар тутиш.
Амалга ошириш шакли: таҳлилий маълумот тайёрлаш.
|
2022 йил июнь
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва киритиш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов, Б. Шахриёров),
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев),
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (Қ. Рафиқов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
20.
|
Бўстонлиқ туманининг Бош режаси ва ҳудудларнинг мастер режалари асосида Бўстонлиқ тумани «Новобод», «Ғазалкент» ва «Чимён» МФЙлар ҳудудида жаҳон стандартларига мос 7 та замонавий осма дор йўлини барпо этиш.
Бунда:
1 та дор йўли Бақачўл тоғ мажмуасидан Чорвоқ оромгоҳигача;
1 та дор йўли Чотқол мажмуаси ҳудудида;
1 та дор йўли хусусийлаштирилган Белдирсой оромгоҳи ҳудудидаги эски дор йўлини қайта реконструкция қилиш орқали;
4 та дор йўли барча мавсумларда фаолият кўрсатувчи «Белдирсой — Чимён — Нанай» халқаро курортини қуриш доирасида барпо этилиши назарда тутилади.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 — 2025 йилларда
|
Ташаббускорлар маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов, Б. Шахриёров),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
21.
|
Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш лойиҳалари учун кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида мунтазам ҳамда батафсил маълумот бериб бориш.
Амалга ошириш шакли: медиа-режа ишлаб чиқиш.
|
2022 йил апрелдан бошлаб
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Шахриёров),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
22.
|
Республикадаги ҳар бир ҳудуднинг туризм салоҳиятини тўлиқ намойиш этувчи туризм хариталарини (Guidebook) ишлаб чиқиш, чоп этиш ва бепул тарқатиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022-2023 йиллар
|
Республика бюджети маблағлари
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
23.
|
Ақчакўл, Ашши кўл, Зикри кўл, Айдаркўл, Тузкон кўли ва Тўдакўл ҳудудларини шаҳар
ва туманлар билан боғловчи автобус, шу жумладан «shutlle bus»лар қатновини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил
1 июндан бошлаб, ҳар мавсумда
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари,
ташаббускор тадбиркорлик субъектлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)
|
24.
|
Сафари (экстремал) туризмини ташкил қилиш учун ташриф объектлари рўйхатини шакллантириш ва ташриф объектлари ҳудудида сайёҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини белгилаш.
Сафари туризми объектлари тўғрисидаги ахборотларни туристик порталларга жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш, сафари туризмини ташкил қилишда тадбиркорларни жалб қилиш чораларини назарда тутиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар.
|
2022 йил июндан бошлаб
|
—
|
Рўйхатни шакллантириш
ва амалга ошириш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
25.
|
Туризм ахборот марказларини ташкил этиш.
Бунда, туризм ахборот марказларини:
халқаро аэропортлар, республиканинг чегара ўтказиш пунктлари, маданий мерос объектлари атрофида ташкил этиш;
ташкил қилиш истагида бўлган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш;
республиканинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи тарғибот материаллари билан таъминлаб бориш чораларини кўриш.
Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.
|
2022 йил
июнь
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),
Давлат божхона қўмитаси (А. Мавлонов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ташаббускор тадбиркорлик субъектлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
26.
|
Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини янада кучайтириш. Бунда:
Хонобод шаҳрида 2022 йил октябрь ойида «Hanabad — wellness resort» 1-чи Халқаро экотуризм форумини ўтказиш;
Хўжаобод туманидаги Имом ота қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш ҳамда бу ерда оилавий меҳмон уйларини кўпайтириш, миллий маҳсулотлар, сувенир дўконлари
ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.
|
2022 йил октябрь
|
Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломурадов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
27.
|
«Андижон полкаси» рақсининг 100 йиллик юбилейини турли фестиваллар ўтказиш орқали кенг нишонлаш ва ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритиш юзасидан ЮНЕСКОга таклифлар юбориш.
Амалга ошириш шакли: таклифлар киритиш.
|
2022 йил октябрь
|
—
|
Амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),
Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов),
ЮНЕСКО ишлари бўйича
миллий комиссия (Г. Умерова)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
28.
|
Республика ҳудудларида фаолият олиб бораётган туроператор ва турагентлар ўртасида B2B учрашувларни ташкил қилиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси.
|
2022 йил май ойидан бошлаб
доимий
|
Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (Г. Исраилова), ташаббускор тадбиркорлик субъектлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
29.
|
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида саёҳат қилиш тартиби ва одобини назарда тутувчи, шу жумладан таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабалари учун «Саёҳат одоби» ва «Зиёрат одоби» каби тавсиявий қўлланмалар ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: қўлланма ишлаб чиқиш.
|
2022 йил сентябрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
30.
|
Ички ва зиёрат туризмини барқарор ривожлантирган ҳолда ҳудудлараро саёҳатларни ташкил этиш ва саёҳатчиларни юбориш юзасидан икки томонлама меморандумлар имзолаш ҳамда уларни амалга ошириш.
Амалга ошириш шакли: икки томонлама меморандумлар имзолаш.
|
2022 йил май,
2023 йилдан бошлаб,
ҳар йили январь
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
31.
|
Ангрен туманидаги Лашкарак, Паркент туманидаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сув-тушар, Китоб туманидаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчи туманидаги Тарағай ва Лангар, Нурота туманидаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022-2023 йиллар
|
—
|
Амалга ошириш учун — Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Тошкент
ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари,
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
32.
|
Маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, шунингдек, санаторий ва пансионатлар ҳамда жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатилаётган туризм хизматлари сифати мониторинги ва бошқарувини назарда тутувчи «Tourist hospitality» дастурини амалга ошириш. Бунда:
маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, санаторий ва пансионатлар ҳамда жойлаштириш воситаларининг ташриф буюрувчиларга хизматлар кўрсатувчи раҳбар ва ходимлари малакаси оширилади;
ушбу тадбирлар маданий мерос объектлари ва музейлар, туризм намойиши объектлари, санаторий ва пансионатларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
малака ошириш курслари туризм соҳасидаги давлат ва нодавлат таълим муассасалари томонидан шартнома асосида ҳар бир раҳбар ва ходимлар учун 24 академик соатдан кам бўлмаган муддатга ташкил этилади.
Тадбиркорлик субъектлари, нодавлат санаторий ва пансионатлар ҳамда хусусий музейларнинг «Tourist hospitality» дастурида иштироки ихтиёрий ҳисобланади.
Амалга ошириш шакли: режа-график тасдиқлаш.
|
2022 йил
май
|
—
|
Режа-график ишлаб чиқиш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов),
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси (Қ. Рафиқов),
Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (А. Инаков)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
33.
|
Ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашувчи «Кинокарвон» лойиҳаси ҳамда хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистон ҳудудида суратга олиш ишлари учун жалб этишга қаратилган «rеbate» тизими жорий этилганини инобатга олган ҳолда, «Кинематография тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта ишлаш.
Амалга ошириш шакли: Қонуни лойиҳаси.
|
2022 йил ноябрь
|
—
|
Ишлаб чиқиш учун — Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
34.
|
Хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга бўлган талабини қондириш мақсадида:
2022 йил 1 июлдан бошлаб «Зиёрат туризми» дастури доирасида йўловчиларни ташиш бўйича хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари учун эълон қилинган тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилиш;
2022 йил якунига қадар маҳаллий авиақатновлар сонини ҳафтасига 48 тадан 60 тага ҳамда туташувчи қатновлар сонини 4 тадан 6 тага кўпайтириш;
маҳаллий ҳудудлараро авиақатновларга мўлжалланган янги «Silkavia» авиакомпаниясини ташкил этиш;
авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолётни тўлиқ эконом-классга ўтказиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил давомида
|
—
|
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan Airways» АЖ
(У. Хусанов),
«Uzbekistan Airports» АЖ
(Р. Джураева)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)
|
35.
|
«Афросиёб» тез юрар поездининг Шаҳрисабз шаҳригача ҳаракатини қайта тиклаш.
Бунда, чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилишни таъминлаш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил май
|
—
|
Амалга ошириш учун — »Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хосилов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М. Азимов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)
|
36.
|
Ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган икки қаватли (дабл-декер) туристик автобусларнинг мунтазам қатновини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил сентябрь
|
Маҳаллий бюджет маблағлари
|
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),
Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)
|
37.
|
Бухоро ва Самарқанд, Бухоро ва Хива, Бухоро ва Термиз шаҳарлари ўртасида замонавий автобус ва микроавтобуслар қатновларини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил июнь
|
—
|
Амалга ошириш учун — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),
Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё
ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов)
|
38.
|
Қамчиқ довонида жойлашган Арашан кўллар тизимидаги ҳамда Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларидаги термал булоқлар ҳудудида туризм соҳасидаги объектларни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил ноябрь
|
—
|
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
39.
|
Табиий муҳофаза қилинадиган, тоғ ва тоғолди ҳудудларда табиий қурилиш материалларидан (ёғоч, тош, лой сувоқ ва бошқалар) фойдаланган ҳолда енгил конструкцияли объектларни барпо этиш тартибини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2022 йил ноябрь
|
—
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н. Обломуродов),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Абдухакимов)
|
40.
|
Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туризм намойиши объектларининг архитектура-дизайн кодларини ишлаб чиқиш. Бунда, ҳудуддаги объектларнинг ташқи фасадлари ва қурилиш материалларининг ўзига хослиги белгиланади.
Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.
|
2022 йил
ноябрь
|
—
|
Амалга ошириш учун — Туризм
ва маданий мерос вазирлиги (Н. Зикриллаев),
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов)
|
|