19.
|
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун туман ва шаҳар ҳудудларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион йўли билан бириктириш.
|
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олинганлик ҳолатини ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлари махсус автотранспорт воситаларининг юк ташиш қуввати ҚМЧларни тўплаш ва ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг зарур сифатини таъминлашга мувофиқлиги юзасидан туман ва шаҳар ҳудудларини мониторинг қилиш, хатловдан ўтказиш ва ўрганиш олиб бориш. Туман ва шаҳар ҳудудларини бириктириш бўйича «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали танлов савдоларини ташкиллаштириш ва ўтказиш. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон танловлари ўтказилишини доимий татбиқ этиб бориш.
|
Доимий
|
Буюртмачининг ўз маблағлари
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат экология қўмитаси
|
Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун ҳудудларни бириктиришда очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя этишни таъминлаш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш учун талабгорларни танлаб олишни тизимлаштириш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида тенг рақобат шароитларини яратиш. Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар самарадорлигини янада ошириш. Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш механизмларини ривожлантириш ва тизимлаштириш, шунингдек, уларнинг сифатини ошириш.
|