1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Ота-оналар ва МТМ мутахассислари фойдаланиши мумкин бўлган


Download 1.01 Mb.
bet27/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Ота-оналар ва МТМ мутахассислари фойдаланиши мумкин бўлган маълумотларни олиш учун. Кузатиш болаларни, уларнинг қизиқишлари, ютуқлари, мулоқот ва ўзаро алоқа кўникмаларини, муаммоларини, алоҳида эҳтиёжларини тушунишни ҳамда хулосаларнинг асослилигини таъминлашга ёрдам беради.
Педагоглар ота-оналар билан ишлаш жараёнида оилага болалар, уларнинг кучли ва заиф томонлари, алоҳида эҳтиёжлари ҳақида кўпроқ билишга кўмаклашади. Бундай маълумот алмашув чинакам ҳамкорлик муҳитини вужудга келтиради.


    1. Муваффақиятли кузатишнинг ўзига хосликлари:


Бола ҳақида маълумот тўплаш ва баҳолаш аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши керак.
Маълумотларни тўплаш ва таҳлил этиш мунтазам амалга оширилиши, онда-сонда эмас, жорий характерга эга бўлиши лозим.
Кузатиш жараёнида тўпланган маълумотлар ҳужжатлаштирилиши ва таҳлил қилишини даркор.
Бола ҳақидаги билимларнинг асосини турли вазиятлардаги кузатиш натижалари ташкил этиши болаланинг ҳақиқий имкониятиларини билиш ва тушуниш, унинг ривожланиш доирасини ҳамда унинг илгарилаб бориши ёки аксинча, қийинлаштирувчи омилларни аниқлашга имконини беради.
Бола ҳақида маълумот тўплашда ҳар томонлама ёндашиш, унинг айрим хислатларига (ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар) сунъий равишда алоҳида урғу беришга йўл қўймаслик даркор.
Болага хос хусусиятлар таҳлилини унинг энг яхши, кучли жиҳатларидан бошламоқ мақсадга мувофиқдир, чунки айнан шундай ёндашув болани тушунишда ва педагог фаолиятида ўзига хос таянч сифатида хизмат қилади. Кузатиш мезонлари (бола ҳақида маълумот тўплаш йўнаналишлари)
6-7 ёшли боланинг руҳий-жисмоний ривожланишига оид билимларга асосланиши зарур.


    1. Кузатишнинг асосий тамойиллари:


Боланинг кузатилаётган ҳаракатини пишиқ-пухта ҳужжатлаштириш;
Субъектив талқин (педагогнинг шахсий фикри, ҳис-туйғулари) йўл қўймаслик;
Бола томонидан шахсан бажарилган ишни ёки айтилган гапнигина холисона кузатиш;
Имкон борича кўпроқ маълумот тўплаш, улар имкон даражасида содда ва тушунарли бўлиши керак

    1. Download 1.01 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling