Мактабгача гуруҳларда ўқув жараёнининг иштирокчилари тарбияланувчи, педагог, ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари ҳисобланади.
Мактабгача гуруҳ тарбияланувчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун билан белгиланади.
Мактабгача ёшдаги гуруҳларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тегишли ихтисослаштирилган маълумотга, касбий тайёргарликка ва юқори ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар томонидан берилади.
Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари мактабгача таълим гуруҳларининг ўқув жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
боб. Мактабгача ёшдаги гуруҳларнинг Мулкчилик ва молиявий-иқтисодий фаолияти
Мактабгача ёшдаги гуруҳлар фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Мактабгача гуруҳларнинг мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактабгача таълим ташкилотига берилади.
Мактабгача гуруҳларни молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган харажатлар ва штатларнинг тасдиқланган сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
Мактабгача гуруҳ педагогларига иш ҳақи тўлаш давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
боб. Якуний қоидалар
Ушбу Қоидаларнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
илова. Болаларни мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича гуруҳдаги намунавий кун тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |