1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Гуруҳ педагогинининг болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашдаги асосий вазифалари


Download 1.01 Mb.
bet37/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Гуруҳ педагогинининг болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашдаги асосий вазифалари:


    1. Болаларнинг кундалик ҳаётини, уларни тарбиялашни режалаштиради ва ташкиллаштиради, кундалик ишларни олиб боради, психологик ва жисмоний ривожланишлари учун шароит яратилишини таъминлайди.

    2. Болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашни таъминлайди, уларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун жавобгардир.

    3. Болаларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг индивидуал қобилиятлари, қизиқишлари ва мойилликларини ўрганиш.

    4. Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг ўзини намоён қилиши учун шароит яратади.

    5. Унинг гуруҳидаги болаларнинг давоматини кузатади.

    6. У катта ҳамширага болаларнинг машғулотлар, ўйинлардаги ҳолати соғлиғидаги ўзгаришлар тўғрисида хабар беради, яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш идорасини хабардор қилади.

    7. Болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) билан уларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликда бўлади.

    8. Педагогик таълим тарбияга оид тадбирларда иштирок этади, бошқа педагогларнинг тажрибасини ўрганади, уларни тажрибасини умумлаштиради.

    9. Хавфсизлик қоидаларини билиши, ёнғин ўчиргич билан ишлай олиши, ёнғин содир бўлган тақдирда болаларни эвакуация қилиш режасини билиши зарур.

    10. Ягона ўқув жараёнидаги мутахассисларнинг ишини мувофиқлаштиради.



    1. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича гуруҳ педагоги қуйидаги ҳуқуқларга эга:


      1. Мактабгача ёшдаги гуруҳларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга шахслар тегишли ихтисослаштирилган маълумотга, касбий тайёргарликка ва юқори ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар бўлиши керак.

      2. Мактабгача таълим ташкилоти мудири ва методисти ва мактабгача таълимнинг ҳудудий органидан педагогик жараённи ташкил этиш бўйича маслаҳат олиши.

      3. Мавжуд методик адабиётлар ва қўлланмалардан машғулотларга тайёрланишда фойдаланиш.

      4. Болаларни тегишли санитария текширувисиз гуруҳга қабул қилмаслик.

      5. Маъмуриятдан ишлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишни талаб қилиш.




    1. Download 1.01 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling