Маъруза №4 microsoft access дастурида жадвал билан ишлаш режа


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana13.11.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1769293
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma\'ruza 4



23 
Маъруза №4 
MICROSOFT ACCESS ДАСТУРИДА ЖАДВАЛ БИЛАН ИШЛАШ 
Режа: 

Жадваллар ва уларнинг турлари 

Асосий ва маълумотли жадваллар 

Ёрдамчи жадваллар 
 
Жадвал яратиш усуллари 
 
Конструктор усули 
 
Мастер режими 
 
Жадвал устаси ёрдамида «Сотрудники» жадвалини яратиш 
1. Жадваллар ва уларнинг турлари  
Жадваллар (Таблицы) - маълумотлар базасининг асосий объекти бўлиб,
уларда маълумотлар сақланади. Жадвалларда берилганлар сақланади, улардан 
кераклигини сўровлар орқали ажратиб олиш мумкин. Таблица режимида
маълумотлар сатр ва устун кўринишда тасвирланади.
Accessнинг бошқа объектлари жадвалсиз ишлай олмайди. Accessда МБ 
ўз ичига бир неча жадвалларни олиши мумкин.
Ҳозирги пайтда МБ нинг энг кенг тарқалган модели бу реляцион 
моделдир. Microsoft Access МББТ реляцион моделлар асосига қурилган 
бўлиб, унда тузиладиган МБ жадваллар кўринишида акс этади.
Реляциoн (лoтин тилидaги рeлaтиo — мунoсaбaт сўзидaн oлингaн) 
моделдa маълумотларни сaқлaш уни тaшкил этувчи қисмлaри oрaсидaги 
мунoсaбaтлaргa aсoслaнгaн. Энг сoддa ҳoлдa у икки ўлчoвли мaссив ёки 
жaдвaлдaн ибoрaт бўлaди.
Муносабат термини ўрнига кўп ҳолларда жадвал ёки реляцион 
жадвалтермини ишлатилади. Мурaккaб axбoрoт моделлaри aнa шундaй 
жaдвaллaрнинг ўзaрo бoғлaнгaн тўплaмидaн ибoрaт. Боғланган жадвалларга эга 
бўлган МБ реляцион МБ дейилади. 


24 
Реляцион МБ даги жадваллар майдон ва ёзувлардан иборат. Жадвалдаги 
сатрлар ёзувлар, устунлар эса майдонлар деб аталади. Реляцион МБ бир неча 
боғланган жадваллардан ташкил топиши мумкин. Иерархик ва тармоқ 
моделидан фарқли равишда бу моделда алоқалар объект сифатида қаралади, 
яъни кўпга кўп алоқаларни тасвирлаш учун янги типдаги ёзувлар киритилади.
Реляцион моделдаги ҳар бир жадвал ўзининг уникал номига эга бўлиб, у 
бир неча майдонлар(устунлар)дан иборат бўлади.
Маълумотлар базасининг бошқа объектлари жадвалсиз ишлай олмайди. 
Accessда МБ ўз ичига бир неча жадвалларни олиши мумкин. Accessда 
жадваллар ишлатилишига қараб уч турда бўлади. Жадвал турлари қуйидаги 
расмда келтирилган: 
Улар қуйидагилар: 
1) 
асосий жадваллар; 
2) 
маълумотли жадваллар; 
3) 
ёрдамчи жадваллар. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling