Маъруза №4 microsoft access дастурида жадвал билан ишлаш режа


Жадвалнинг майдонларини аниқлаш учун


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana13.11.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1769293
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma\'ruza 4

Жадвалнинг майдонларини аниқлаш учун: 
- Имя поля (майдон номи) устунининг биринчи қаторига биринчи 
майдоннинг номини киритинг: Ўқитувчи коди 
- Тип данных (Маълумотлар тури) устунининг қаторида уни
сичқонча кўрсаткичи билан туртганда ҳосил бўладиган пастки томонга 
йўналган 
стрелкачали 
тугмачани 
туртганда 
очиладиган 
рўйхатдан 
маълумотларнинг Счетчик деб номланган майдон кўрсаткичларини дастур 
таклиф қилган кўринишда қолдирганингиз маъқул. 
- Худди шундай тартибда юқорида кўрсатилган жадвалдан
фойдаланган ҳолда унинг барча майдонларини маълумотлар базасига 
киритинг. 
Ушбу конструктор дарчасининг “Описание” (Тавсиф) деб номланган 
устуни қаторларина маълумот киритиш шарт эмас, чунки у майдон
ҳақидаги қўшимча маълумотларни киритиш учун хизмат қилади. 
Ҳосил қилинган жадвални сақлаш учун: 
- «Файл» менюсидан «сохранить» (сақлансин) пунктини танланг; 
- «Сохранение» деб номланган мулоқот ойнасида жадвалнинг номини 
киритинг: Ўқитувчилар 


31 
- Ундан сўнг ОК тугмачасини босинг. 
Мастер режими

Янги жадвал тузишнинг яна бир усулларидан бири бўлган Мастер 


усулини кўриб чиқамиз. Бу усул қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: 
1. МБ ойнасидан Таблица объекти ишга туширилади. 
2. Инструментлар панелидан Создать (New) буйруғи берилади. Экранда 
янги жадвал номли мулоқот дарчаси чиқади. 
3. Агар жадвал структурасини уста ёрдамида тузмоқчи бўлсангиз, мулоқот 
дарчасидан Создание таблицы с помощью мастера режими танланиб
Ok тугмаси босилади.
4. Бунда экранда қуйидаги Создание таблиц ойна ҳосил бўлади: 


32 
Бу расмда жадвал намунаси сифатида Списки рассылки жадвали танлаб 
олинган ва ёнидаги устунда унинг майдонлари келтириган, бундан керакли 
майдонлар танлаб олинади. 
Қуйида яна бир Создание таблиц ойнаси келтирилган. Унда жадвал 
намунаси сифатида Клиенты жадвали танлаб олинган ва ёнидаги устунда эса 
унга мос майдонлар номи келтирилган. Бунда ҳам юқоридагига ўхшаш керакли 
майдонлар танлаб олинади. 
5. Ҳосил бўлган ойналарда жадваллар намуналари (Образцы таблиц) ва
майдонлар намуналари (Образцы полей) ойналари бор. Маъқул келган
намунадаги жадвалдан тегишли майдонлар танлаб олинади ва янги 
жадвал майдонлари ҳосил қилинади. Агар зарур майдон намунадаги 
жадвалда бўлмаса, бирор-бир майдонни танлаб, унинг номини
клавиатурадан фойдаланиб ўзгартириш мумкин (Переименовать поле). 
6. Ҳар бир майдон танланганидан сўнг >> (ҳаммаси) ёки>
(биттадан) тугмачаларини сичқонча билан босиш орқали майдонлар янги
жадвалга ўтказилади.
Шундай қилиб, объектлар, уларга тегишли майдонлар танланиб, улар 
мос равишда тугмаси орқали янги жадвал майдонига олиб ўтилади ва
Готово тугмаси босилади. Сўнгра янги жадвал тўлдирилади. 



33 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling