Маъруза №4 microsoft access дастурида жадвал билан ишлаш режа


Жадвал устаси ёрдамида«Сотрудники» жадвалини яратиш


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana13.11.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1769293
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma\'ruza 4

Жадвал устаси ёрдамида«Сотрудники» жадвалини яратиш 
Юқорида айтилган ишларни тушуниш ва бажара олиш учун қуйидаги 
мисолни кўриб чиқамиз. Бунда жадваллар намунасидан «Сотрудники» 
(Ходимлар) жадвали танланиб, унга тегишли «Табельный номер», «Имя», 
«Отчество», «Фамилия» каби кўрсаткичлар ҳам янги жадвалга ном берилади. 
Ундан сўнг жадвалнинг бошқа жадваллар билан боғлиқлиги ёки боғлиқ 
эмаслиги ҳақида сўров ҳосил бўлади, уни ҳам аниқлагандан сўнг яна «Далее» 
тугмачаси босилади. 
Энди керакли ишлар бажарилиб, «Готово» тугмачаси босилиши керак 
бўлади. Бунда экранда тузилган жадвалимиз устунлар шаклида ҳосил бўлади ва 
биз унга керакли барча маълумотларни киритишимиз мумкин.
Агарда бизга майдонларнинг тузилишини кўриб чиқиш ва унга керакли 
ўзгартиришлар киритиш керак бўлса (масалан, калит майдонларни танлаш 
керак бўлса) яна конструктор режимига ўтишимиз мумкин.
Бунинг учун «Вид» менюсидан ёки ускуналар панелининг «Вид» 
ускунасидан фойдаланган ҳолда Конструктор режимига ўтилади. 
Бу кўринишни қуйидаги расмда кўришимиз мумкин.
 
Агар майдон номларининг (жадвал устунларининг) номлари бизга 
кераклигидан фарқли бўлса, уларни ўзгартириш учун, ҳоҳлаганини танлаб, 


34 
«Переименовать поле» тугмачасини босамиз ва клавиатура орқали ушбу 
номларни бизга керакли бўлганига бемалол ўзгартирамиз сўнгра, ойнадаги 
«далее» тугмачасини босамиз. Бунда қуйида кўрсатилган ойна ҳосил бўлади: 
 
Ушбу ойнадан фойдаланиб, янги жадвалга ном бериш мумкин ва унинг 
калити аниқланилиши усулини кўрсатиш мумкин. Юқорида айтиб 
ўтганимиздек, калит жадвалнинг ҳар бир ёзувини аниқлаб бериш ва топиш 
имкониятини амалга ошириб беради. Ушбу калитни аниқлашнинг икки хил 
усули мавжуд. Биринчи усулда Microsoft Access калитни ўзи, автоматик 
равишда аниқлаб беради. Иккинчи усулда эса, калитни фойдаланувчи мустақил 
равишда аниқлаши мумкин. Агар биринчи усулни танлаган ҳолда, «Далее» 
тугмачаси босилади, қуйида кўрсатилган ойна ҳосил бўлади.
 


35 
Кўриб турганингиздек, бу ерда уч имконият танланиши мумкин. 
Уларнинг биринчиси танланганида жадвалнинг тузилишини ўзгартириш 
имконияти яратилади, иккинчи имконият танланса, тайёр жадвалга 
маълумотлар киритишни бошлаш мумкин ва агарда учинчи имконият 
танланган ҳолда, «мастер» ёрдамида яратилган формадан фойдаланган ҳолда 
жадвалга маълумотлар киритиш имконияти юзага келади.
Ҳозир биринчи имкониятни танлаб, жадвалимизнинг майдонлари турини 
аниқлаб оламиз. Бу иш «Тип данных» майдонига сичқонча кўрсатгичини олиб 
бориш ва унинг чап тугмачасини босиш, яъни уни танлаш натижасида ҳосил 
бўладиган пастга йўналган стрелкачали тугмачасини босганда ҳосил бўладиган 
рўйхатдан керакли майдон турини танлаш орқали амалга оширилади. 
Буни қуйидаги расмда ҳам кўришингиз мумкин:
Энди жадвални сақлаб оламиз ва сўнгра «Вид» менюсидан «Режим 
таблицы» имкониятини танлаймиз. Бундан экранда яна тўлдирилиши керак 
бўлган тайёр жадвал кўриниши пайдо бўлади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling