Чекли нафлик - бу нафлик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир.
,
бу ерда - -неъмат миқдори;
- -неъмат бўйича чекли нафлик.
Чекли нафлик - бу бирор неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида (бошқа неъматлар истеъмоли ўзгармаганда) истеъмолчи томонидан олинадиган қўшимча наф.
Одатда, бирор-бир неъматни истеъмол қилиш ошганда (бошқа неъматлар истеъмоли ҳажми ўзгармаганда), умумий нафлик ўсади. Демак чекли нафлик мусбат. .
Лекин, шу билан бирга, бирор-бир неъматдан ҳар бир бирлик қўшимча истеъмол (бошқа неъматлар истеъмолга ҳажми ўзгармаганда) олдингисига нисбатан камроқ наф беради ва неъматнинг бу хусусиятига чекли нафликнинг камайиш қонуни дейилади.
Математик тилда бу нафлик функциясининг иккинчи тартибли ҳосиласи нолдан кичик дегани: .Талабни аниқлашнинг асосида чекли нафлигининг камайиш қонуни ётади. Маълумки, истеъмолчи учун неъматнинг чекли нафлиги камайиб боради ва ишлаб чиқарувчилар қўшимча бирлик маҳсулот сотишлари учун неъмат нархини пасайтиришлари керак бўлади.
Умумий нафлик билан чекли нафликнинг ўзгариши қуйидаги расмда келтирилган
Умумий нафлик ва чекли нафликнинг ўзгариши. расмдан кўриниб турибдики, неъмат миқдори нинг ошишига, умумий нафлик нинг ошиши тўғри келади (а-расм). Неъмат миқдори ошганда умумий наф ошгани билан, чекли наф ( - ҳар бир қўшимча бирлик неъматнинг нафи) камайиб боради (б-расм). Максимал нафлик нуқтада эришилганда, бу нуқтада чекли нафлик ( ) нолга тенг бўлади. Истеъмолчининг энг яхши истеъмол неъматлар мажмуини танлашини, неъматлар тури иккита бўлган ҳол учун қараймиз. Умуман олганда бу таҳлилни кескин даражада чекламайди. Ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи танловини берилган неъмат билан бошқа қолган барча неъматлар ўртасида қарасак ҳам бўлади. Иккита неъмат учун нафлик функцияси қуйидаги кўринишга эга (5.2-расм). Расмда келтирилган нафлик функцияси нинг графигида функциянинг ва қийматларига тўғри келувчи чизиқлар келтирилган. Масалан, чизиғи нафлик функциясининг қийматига мос келади ва шу чизиқнинг ҳар бир нуқтасига мос келувчи ва неъматлар миқдори комбинациялари бир хил даражадаги нафлик ни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |