1. Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, предмети ва ўрганиш усуллари Режа


Download 419.48 Kb.
bet4/8
Sana15.03.2023
Hajmi419.48 Kb.
#1269261
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-mavzuyangi

4.Таҳлил ва синтез усули.

  • 4.Таҳлил ва синтез усули.
  • Таҳлил — бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиб уларнинг хусусиятини очиб беришдир. У икки даражада амалга оширилади. Микроиқтисодий таҳлилда инновацион иқтисодиётнинг бошланғич бўғини бўлмиш корхона ва бошқа иқтисодий субектларнинг юқори пировард натижага эришишга қаратилган хатти-ҳаракати, тадқиқ қилинади.
  • Макроиқтисодий таҳлилда инновацион иқтисодиётни ривожлантирганда миллий иқтисодиётнинг ҳолати, фаолият қилиши ва натижалари ўрганилади.
  • Синтез – бу ҳодиса ва жараёнларнинг умумий ўзаро таъсири асосида хулосалар чиқаришдир.

5.Индуксия ва дедуксия усули. Индуксия назариядан амалиёт томон боришни, яратилган инновацион назарияларни кишиларнинг амалий ҳаётида синаб кўришни англатса, дедуксия амалиётдан назария томон боришни, реал ҳаётдаги рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлардан назариялар яратишни билдиради

  • 5.Индуксия ва дедуксия усули. Индуксия назариядан амалиёт томон боришни, яратилган инновацион назарияларни кишиларнинг амалий ҳаётида синаб кўришни англатса, дедуксия амалиётдан назария томон боришни, реал ҳаётдаги рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлардан назариялар яратишни билдиради

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар

  • Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама тараққий эттириш ҳамда республиканинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини кўтаришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолияти доирасида юқорида айтиб ўтилган долзарб масалалар ечими борасида аниқ белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт, инновацион ривожланиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар:

  • 1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича:
  • 1.1. 2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди;
  • 1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан 39 та Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан иқтисодиётни реал секторини ривожлантириш бўйича “Йул харита”лари ишлаб чиқилиб ҳамкорликда самарали ишлар йўлга қўйилди. 20 га яқин ташкилотда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилиб, жами 45,46 млрд. сўм маблағ йўналтирилган;

Download 419.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling