1 Инвеститцияларни молиялаштиришда банк кредитининг роли
Download 9.25 Kb.
|
9 топширик
9 топширик 1 Инвеститцияларни молиялаштиришда банк кредитининг роли Иқтисодиётдаги инвестицион жараёнларни янада жадаллаштириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашни рағбатлантириш ва инновацион ривожланишни таъминлашда банк хизматларидан фойдаланиш кўламларини кенгайтириш ва инвестицион кредитлашни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Авваламбор, инвестицияларни молиялаштиришда хусусий сектор маблағларининг улуши жадал суръатларда ўсиб бораётганлигини таъкидлаган ҳолда, банк ва молия бозори имкониятларидан фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Инвестицияларни молиялаштириш, биринчи навбатда, корхоналар учун кредит олиш имконияти билан чамбарчас боғлиқдир. Жаҳон банки маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектларининг банк кредитларига бўлган талаби ривожланаётган давлатларда бирмунча юқори ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда ўртача 40 фоиз тадбиркорлик субъектларининг кредит олишга эҳтиёжи мавжуд бўлса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ушбу кўрсаткич 45 фоиздан 60 фоизгача бўлганлигини кузатиш мумкин. Шу билан бирга, кредитлаш жараёнида гаров талаб этилиши ривожланган мамлакатларда ўртача 60 фоиз атрофида бўлса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ўртача 80 фоиздан юқорилигини кўрсатиш лозим. Download 9.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling