11-мавзу. Инвестицияларни молиялаштириш манбалари таҳлили ва уни баҳолаш режа
Download 35.91 Kb.
|
11-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
11-мавзу. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ВА УНИ БАҲОЛАШ Режа: 1. Инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг моҳияти ва уларнинг туркумланиши. 2. Реал инвестиция лойиҳалари самарадолигини баҳолаш усуллари. Таянч иборалар: молиявий манба, жамғарма, четдан жалб қилинган капиталреал инвестиция самарадорлиги. 1. Инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг моҳияти ва уларнинг туркумланиши. Иқтисодий таркибнинг қайта қурилиши фаол инвестиция сиёсатини ўтказиш билан чамбарчас боғлиқдир. Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стрaтегиясининг муҳим шартидир. Иқтисодиёт тузилиши қурилишининг белгиланган йўналишлари экспорт имкониятининг кенгайтирилишига, бақувват инвестиция сиёсатини ўтказиш йўли билангина эришиш мумкин. Бунинг учун ўз сармояларимизни ҳам, ташқи кредитларни ҳам бевосита инвестициялар ва уларнинг барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш инвесторлар томонидан ташкил этилган ҳар хил манбалар, шу жумладан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли билан, кредитлар эвазига қонунчиликда белгиланган ҳолда қимматли қоғозлар ва заёмлар чиқариш хисобига амалга оширилади. Умумий ҳисобга олганда, реал инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари қуйидаги шаклларга бўлинади: 1. Инвесторнинг ўз молиявий ресурслари; 2. Инвесторнинг қарзга олган маблағлари; 3. Инвесторни жалб қилган молиявий ресурслари; 4. Давлат бюджети маблағлари, (шу жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари); 5. Чет эл инвестициялари ва кредитлари; 6. Ноанаъвий молиялаштириш. (синдикатли кредитлаш, селенг, венчурли молиялаштириш ва бошқалар). Капитал молиялаштириш манбаларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: а)марказлаштирилган қўйилмалар,улар қуйидагиларни ўз ичига олади: - давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари; - ташқи қарзлар лимитларидан келиб чиқиб ҳукумат кафолатиостидаги чет эл инвестициялари ва кредитлари. б) марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: - корхоналар маблағлари, шу жумладан, қўшма корхоналар, хорижий корхоналар ва хусусий корхоналарнинг маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норезидентларининг маблағлари; - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маблағлари, банкларнинг, шу жумладан, хорижий банкларнинг кредитлари; - аҳоли маблағлари. Ушбу бўлимда фирмалар ташқи маблағларга эга бўлиш мақсадида бир қатор харажатларга дуч келганида кузатиладиган инвестицияга оид ҳатти-ҳаракатлар ўрганилади. Биз шу нарсага амин бўлдикки, ликвидлилик чекловлари мавжуд бўлишига қарамасдан, стандарт инвестиция регрессиялари пул оқимининг муҳим инвестиция детерминанти эканлигини назарга тутади. Ёки аксинча, биз ҳатто молиявий тебранишлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам таъсирли пул оқимлари самараларига ҳам эга бўлишимиз мумкин. Бу хулосалар шундай бир далилни қўллаб-қувватлайдики, унга кўра унга кўра қўшимча инвестицион регрессияларнинг пул оқимлари муваффақияти муаммоларнинг тўлиқ аниқланишига имкон яратади. шакллари ва манбаларининг ҳар бири ўзининг ижтимоий сиёсий ва иқтисодий жиҳатларига эга, шу сабабли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш шаклларини таҳлил қилиб энг қулай шакл ва усул танланади. Инвестицияларни молиялаштиришнинг энг ишончли манбаси бу ўз маблағлари хисобланади. Ҳар қандай тижорат ташкилоти доимо инвестицияларни ўз ҳисобидан молиялаштиришга интилади. Бу ҳолатда молиялаштириш манбаларини қаердан олиш керак деган муаммо вужудга келмайди ва унинг банкротлик хавф-хатари (риски) камаяди. Бундан ташқари ижобий томонлари ҳам мавжуд. Хусусан ўз-ўзини молиялаштириш корхонани ривожланганлиги ва унинг яхши молиявий ҳолатини билдиради ва яна рақобатчилардан маълум бир устунликка эга бўлади, бошқа корхоналарда бундай имконят бўлмаслиги мумкин. Ҳар қандай тижорат ташкилотининг асосий ўз-ўзини молиялаштириш манбаи бу, асосан, соф фойда ва амартизация ажратмаси хисобланади. а) "Фойда инвестицияларнимолиялаштиришманбаи сифатида". Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг асосий мақсади, бу максимал фойда олишдир. У корхона фаолиятининг асосий молиявий натижаси хисобланади. Корхонанинг баланс фойдаси (Фб) қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади: Фб= Фс+Фм+(Дб-Хб) Бу ерда, Фс-маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан тушган фойда, Фм-корхона мулкини сотишдан тушган фойда Дб.-бошқа операциялардан тушган даромад, Хб.-бошқа операциялар бўйича харажатлар. Ялпи фoйдa-фoйдa солиғи олиш учун солиқ тўланадиган база хисобланади. Корхонани ўз ихтиёрида қоладиган фойда, яъни соф фойда (Фс) қизиқтиради ва қуйидагича тенг бўлади: Фс=Фб-Сф Бу ерда, Фб-баланс фойда Сф-фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар. Замонавий шароитида корхона ўз ихтиёрида қоладиган фойдани ўзи мустақил тақсимлайди ва бу ерда шундай савол келиб чиқади, бу фойдани қандай қилиб энг самарали тақсимлаш мумкин? Уни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга: уй-жой, дам олиш уйи, боғча ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни қуришга; агар акционерлик жамияти бўлса дивидент тўлашга; хайрия мақсадларига ва бошқаларга йўналтирилиши мумкин. Фойдадан самарали фойдаланиш учун корхонанинг айни вақтдаги ва истиқболдаги техник ҳолатини ва корхона жамоасини ижтимоий ҳолатини яхши билиш лозим. Агар корхона ишчилари ижтимой соҳада, шу жумладан иш ҳақидаражаси бўйича, бошқа корхоналарга нисбатан яхшироқ таъминланган бўлса, бу ҳолда фойда биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилиши лозим. б) «Амортизация ажратмалари инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаи сифатида» Амортизация - асосий воситаларни ва номоддий активларни норматив хизмати муддати давомида қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказиб бориш жараёнидир. Асосий воситалар таркибига хизмат муддати бир йилдан кам бўлмаган, қиймати 50 минимал маошдан юқори бўлган ва ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига аста секинлик билан ўтказиб борадиган ишлаб чиқариш воситалар киради. Улар: бино, иншоот, асбоб- ускуна, машина, транспорт воситалари, ўлчовчи ускуналар ва ҳ.к. Асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида ҳам жисмонан, ҳам маънавий эскиради. Объектлар қиймати ҳисобланган амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади. в) Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички молиявий ресурслари бўлиб қуйидагилар хисобланади: -хўжалик усулида бажарилган қурилиш-монтаж ишларидан келган фойда (қилинган иқтисод); -асосий воситаларни ликвидация қилинган вақтда олинган яроқли материаллар; -айланма маблағларнинг айланишини тезлашиши хисобига, муомиладан бўшатилган айланма маблағларнинг бир қисми; -корхонанинг ўзида ташкил қилинган махсус резерв фондлари ва бошқалар. Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда шуни ҳисобга олиш лозимки, ишлаб чиқарилган маҳсулот реализациясидан, солиқлар айириб ташланади. Аммо, бу ҳисобланган солиқлар, амортизация ажратмалари сингари маълум муддат корхона оборотида қўшимча ишлатилиши ва вақтинча молиявий ресурс бўлиши мумкин. г) Агар корхона инвестиция фаолиятини молиялаштиришда ўз маблағлари етарли бўлмаса, бундай ҳолда, корхона маблағларни қимматли қоғозлар чиқариш ёки банк кредити орқали жалб қилиши мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг кенг тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади. Қимматли қоғозлар чиқариш, инвестицияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг ҳиссасини пасайишига олиб келади. Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига эҳтиёжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харид қилинадиган қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури акционерлик жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир. Акция - бу корхона мулкига акционерларнинг қўшган хиссасини тасдиқловчи ҳужжат. Акциялар бўйича даромадлар дивидент шаклида олинади. Акциялар чиқариш орқали зарур бўлган пул маблағлари жалб қилинади. Акционерлик капиталини шакллантиришда икки хил акция эмиссия қилинади: оддий ва имтиёзли акциялар. Оддий акция — акционерлик жамиятини бошқаришни ҳуқуқини беради (акционерларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивиденд олиш хуқуқи, жамиятни ликвидация қилаётганда акциялар қийматига тенг миқдорда корхона мулкини олиш). Барча оддий акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Имтиёзли акциялар овоз бериш хуқуқига эга бўлмайди, лекин унинг афзаллик томони шундаки, у акционерга олдиндан маълум бўлган, қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад билан таъминланган бўлади. Даромад ҳажми акционарлик жамияти фаолият натижасига боғлиқ бўлмайди. Акционерлик жамиятлари очиқ ёки ёпиқ турдаги жамиятларга бўлинади. Очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ўз акцияларини барча хоҳловчиларига ҳам, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари фақат ўз ишчиларига сотиши мумкин. Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан маблағларни жалб этади. Облигация - бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий белгиланган бўлади. Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа муддатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли (1йилдан юқори) турларга бўлинади. Корхонанинг асосий фондлари учун олинган узоқ муддатли кредитларни одатда инвестиция деб аташади. Узоқ муддатли кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб чиқаришини кенгайтириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда кредит муносабатларида узоқ муддатлилик характери вужудга келади. Бу қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан олишга) нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини олиш имкониятини беради. Капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг кредит усулининг афзаллик томони маблағларни қайтаришлик билан боғлиқдир. Бу капитал қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини назаратини кучайтиради. Бу эса ўз-ўзидан маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Download 35.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling